Samsung Galaxy Note 10 ҳақида илк маълумотлар эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  4757
  •  15.10.2018 14:51

Samsung Galaxy Note 10 ҳақида илк маълумотлар эълон қилинди

Жанубий кореялик компания ўзининг тўққизинчи авлод фаблетини шу йилнинг ёзида тақдим этган эди. Аллақачун унинг кейинги планшетофони – Samsung Galaxy Note 10 хусусида ҳам биринчи маълумотлар чиқа бошлади.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: iPhone XS Max ва Galaxy Note 9 тезкорлигини таққослаймиз!

Galaxy Note 10 ҳақидаги илк маълумотни Ice Universe никли хитойлик машҳур инсайдер ўзининг Twitter-аккаунти орқали эълон қилди.

Манбага кўра, Samsung Galaxy Note 10 моделининг дисплейи диагоналига 6,66 дюймлик бўлади. Экран «чўзинчоқ» – томонлари ўзаро 19:9 ёки 19,5:9 нисбатида бўлиши ҳамда атрофидаги ромларнинг энсизроқ қилиниши эвазига, корпуснинг ўзи Galaxy Note 9 планшетофонидан ихчамроқ бўлади.

Шунингдек, ўнинчи авлод фаблетда қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик тирқиш ҳам бўлмаслиги айтилмоқда. Samsung ўз смартфонларига уч модулли асосий камера ўрнатишни 2019 йилнинг бошидан – Galaxy S10 моделидан бошлайди. Galaxy Note 10 планшетофони ҳам «учкўз» камерали бўлиши аниқ.

Шу пайтгача бозорга чиқарилган турли моделлардаги Samsung смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан қулай нархларда олиш имконияти мавжуд. Бунда уйингиз ёки офисингиздан чиқмасдан туриб онлайн буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш, ҳақини товар қўлингизга текканидан кейин тўлашингиз мумкинлиги каби имкониятлар сизга ҳам маъқул келишига ишонамиз.

ЎҚИНГ: 650 000 сўмдан бошланган Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан олинг – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади! (2018 йил 8 октябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!