Samsung Galaxy Note 10 ва Note 10+'лар Wi-Fi 6 сертификатига эга дунёдаги илк смартфон!

Samsung Galaxy Note 10 ва Note 10+'лар Wi-Fi 6 сертификатига эга дунёдаги илк смартфон!

Samsung Galaxy Note 10 ва Note 10+ флагманлари Wi-Fi Alliance'дан Wi-Fi 6 сертфикатини олган илк смартфон ҳисобланади. Бу эса Note'лар янги стандарт алоқа турини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, тармоқларнинг оптимал даражада ишлашига имкон беради, деганидир.

Ваҳоланки, Note'лар бундай хусусиятга эга ягона қурилма эмас. Galaxy S10 триосида ҳам Wi-Fi 6 алоқа туру мавжуд. Бироқ S оиласи вакиллари Wi-Fi Alliance аккредациясига эга эмас. iPhone 11'ларда ҳам Wi-Fi 6 бор, лекин улар ҳали сертфикатланган қурилмалар рўйхатига киритилганича йўқ.

Маълумот учун, Wi-Fi ўтган йили тармоқ турларини номлаш тизимини соддалаштирди. Wi-Fi 6 аслида 802.11ax стандартининг янгича номи бўлса, Wi-Fi 5 802.11ac ҳисобланади ва ҳоказо.

Wi-Fi 6'нинг янги жиҳати шуки, бу стандарт Белгиланган вақт оралиғидагина ишлаш ("Target-Wakeup Time, қисқача TWT) функциясига эга бўлиб, бу тармоққа уланган девайснинг қувватини тежайди. TWT қурилмага қачон тармоққа уланиб, маълунот ўтказиш ва қачон пассив бўлиш буйруғини беради. Янги стандартда, шунингдек, MIMO (бирдан ортиқ фойдаланувчи, бирдан ортиқ симли интернет манбайи, бирдан ортиқ тармоқ сиганли тарқатиш) ҳам такомиллаштирилган ва кодлаштириш самарадорлиги ҳам оширилган. Бу эса ягона тармоқ кенглиги орқали кўпроқ маълумот ўтказиш имконини беради. TWT бу ерда ҳам қўл келади: бир вақтнинг ўзида Wi-Fi'га актив уланган қурилмалар сони камроқ бўлгани учун интернет тезлиги унчалик камаймайди.Ҳозирда янги стандартни қўллаб-қувватловчи бир нечта роутер ва қайноқ нуқталар бор. Булар қаторига Huawei 5G CPE Pro ва the Asus RT-AX88U'лар киради.

ЎҚИНГ: Wi-Fi паролини Android-смартфон орқали аниқласа бўлади!