Samsung Galaxy Note 10+'га тизим янгиланиши етиб келди

Samsung Galaxy Note 10+'га тизим янгиланиши етиб келди

Samsung ўзининг Galaxy Note 10+ флагманига тизим янгиланишини жўнатди. Энди, қурилманинг хавфсзилик даражаси 2019 йил 1 сентябргача кўтарилди.

Дастур янгиланиши, шунингдек, симли қулоқчинларда (зарядлаш порти орқали актив адаптер воситасида улаш мумкин) овоз сифатини ҳам оширади.157 мегабайт ҳажмга эга N975FXXU1ASHE серия рақамли дастур янгиланиши бир неча давлатлардаги фойдаланувчиларга етиб келди. Бир-икки ҳафтада барчага тақдим қилиниши керак. Агар кутиб туришни хоҳламасангиз, телефонингиздан Созламалар>Дастур янгиланиши бўлимига кириб, смартфонингизга ноавтоматик равишда олиб келишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’да телефон рақамингизни буткул яшириш йўлини ўрганиб олинг

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.