Samsung Galaxy Note 20 серияси ва Galaxy Fold 2 смартфони қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Samsung Galaxy Note 20 серияси ва Galaxy Fold 2 смартфони қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Samsung, ўз анъанасига мувофиқ, Galaxy Note флагмани (ўтган йилдан бошлаб эса флагманлари — олдинлари фақат битта модель тақдим қилинарди) тақдимотини август ойи бошларида ўтказиб келади. Кореяда тарқалган миш-мишларга қараганда (Тангем холамнинг айтишича), бу анъанага 2020 йилда ҳам амал қилинади.

«Уч юлдуз» бутун дунё аҳлига Note 20 серияси ва Galaxy Fold 2 букламафонини 5 август куни кўрсатишни режа қилган. COVID-19 пандемияси августга бориб ҳам тугамаслиги эҳтимоли юқорилигини инобатга олсак, бу смартфонлар тақдимоти фақат онлайн режимда ўтказилувчи тарихдаги илк «Unpacked» маросими бўлади.

Аммо 5 августга қадар яна икки ой муддат бор. Компания режалари ўзгариб қолиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

Миш-мишларга қараганда, Galaxy Note 20 6,7 дюймли, Note 20+ (ёки Note 20 Ultra) эса 6,9 дюймли дисплей билан жиҳозланади. Ҳар икки смартфон, албатта, S-Pen стилуси ва энг сўнгги кучли процессорга ҳам эга бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note 20'лар қандай рангларда бўлади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!