Samsung Galaxy Note 20'лар қандай рангларда бўлади?

Samsung Galaxy Note 20'лар қандай рангларда бўлади?

Galaxy Note 20+ нинг рендер тасвирлари тарқатиб бўлинди, энди навбат рангларга келди. Ички манбалардан бирига кўра, Note 20 кулранг, яшил ва мисрангларда, Note 20+ эса қора ва мисрангда сотувга чиқади.

Бу галги смартфонларида Samsung соддароқ ва унчалик ҳам жилвадор бўлмаган ранглардан фойдаланишга қарор қилган бўлиши мумкин. Ваҳоланки, смартфонлар тақдимотидан кейин яна бошқа ранг опциялари тақдим қилиниши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Хабар қилинишича, флагманлар мисранги Galaxy Note 9'дагидан фарқ қилади. Рангнинг янгича кўриниши олтинсимон тусли бўлади.

Яна бир жиҳатга эътибор беринг. Юқорида келтирилган ранглар ранглар палитрасининг бир қисми холос. Компания ҳар икки қурилмани ҳам камида тўртта рангда тақдим қилиши мумкин. Қўшимча тафсилотлардан бохабар бўлиш учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Galaxy Note20+ нинг аккумулятор сиғими ва камера резолюцияси қанча бўлади?