Samsung Galaxy Note 8: фазовий дизайн, юпқа ром ва 4 та камера

Samsung Galaxy Note 8: фазовий дизайн, юпқа ром ва 4 та камера

Samsung’нинг янги Galaxy Note 8 фаблетига оид маълумотлар инсайдерлар томонидан аллақачон маълум қилиб келинмоқда. Бундан илҳом олган DBS Designing студияси бўлажак илғор гаджетнинг рендерларини тайёрлаб, жамоатчилик эътиборига ҳавола қилди.

Суратларга кўра, Galaxy Note 8 ўхшаш жиҳатлари билан “қариндоши” бўлган Galaxy S8 дизайнини эслатиб юборади. Бироқ, гигант ўлчамли фаблетда дисплей қамрови янада кенг. Фаблет рендерларига кўра, унинг орқа панелида қўш объективли бош камера мавжуд. Ниҳоят, бу гал Samsung бармоқ излари сканерини S8’даги каби бир чеккага эмас, камера модуллари остига — корпус марказига ўрнатмоқчи кўринади.

Ўзига хосликлари
Смартфон Android 8.0 операцион тизимида фаолият кўрсатади. Гап-сўзларга кўра, флагманда 6,4 дюймли QHD ёки 4К сиғимли дисплей ҳамда Snapdragon 835 (ҳудудидан келиб чиқиб, Exynos бўлиши ҳам мумкин) процессори, 6 гигабайтли тезкор хотира ва 128 гигабайтли доимий хотира ўрнатилади.

Бош камерага ҳар бири 16 Мп сиғимли сенсор ўрнатилади. Яна бир ўзига хос жиҳати шуки — олд камера ҳам ҳар бири 13 мегапикселли сенсор билан таъминланади.

Samsung Galaxy Note 8 учун электр сиғими 4000 мА соат бўлган батарея тайёрланган. Фаблет 2017 йилнинг 2-ярим йиллигида, аниқроғи кузда тақдим этилиши мумкин.

Фаблетнинг 2017 йилнинг 2-ярим йиллигида, яъни Apple’нинг янги — iPhone 8 флагмани билан бир вақтда тақдим этилиши кутилмоқда. Бу орқали кореялик IT-гигант америкалик ашаддий рақибига смартфон бозорида жиддий зарба бермоқчи. Биз эса кузатиб, сўнг сизга маълум қилишда давом этамиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!