Samsung Galaxy Note 9 ҳали намойиш этилгани йўқ, лекин кимлардир уни аллақачон тутиб юрибди

  •   Saroy
  •  893
  •  17.07.2018 11:42

Samsung Galaxy Note 9 ҳали намойиш этилгани йўқ, лекин кимлардир уни аллақачон тутиб юрибди

Samsung компанияси Galaxy Note 9 тақдимотига тайёргарлик кўриб турган бир пайтда, SEO компанияси раҳбари Д.Дж Кох (D.J. Koh) аллақачон смартфонни омма кўзи ўнгида тутиб юрибди.

Компания раҳбарини матбуот ходимлари учун уюштирилган тадбирда суратга олишган. У эса ҳеч нарсага парво қилмай, хотиржам турганча кўп сонли жўрналистлар кўз ўнгида ўзининг  Galaxy Note 9 смартфонини чиқарган. Расмда кўриниб турибдики, смартфоннинг қўш камераси горизонтал тарзда жойлашган ва унинг остида бармоқ излари сканери бор. Телефоннинг ўзидан ташқари, CEO  S Pen стилусини ҳам ишлатмоқда, унда  Blutooth-модуль бор.

ЎҚИНГ:Galaxy Note 9: тақдимот, нарх, жиҳат ва савдога чиқадиган кун

Galaxy Note 9 кенг форматли Super AMOLED-дисплейи билан таъминланган, у 6.3 дюймга эга. Смартфоннинг ишлашини топ процессорлардан бўлган  Exynos 9810 ёки  Snapdragon 845 (бозорига қараб, албатта) таъминлайди. Хотира сиғими 6/8 ГБ ОЗУ, шунингдек 128/256/512 ГБ ПЗУ. Бундан ташқари, аппаратда қўш камера бор худди Galaxy S9+ каби, батарея сиғими эса 4000 мАч.

ЎҚИНГ:Super Charge тезкор қувватлантиргич сертификациядан ўтди

Янги аппарат 9 августда Нью-Йорк шаҳрида расман тақдим этилади. Августнинг ўрталарида дастлабки буюртмаларни бериш мумкин, август охирига келиб дўкон расталарида кўрасиз. Сўнгги хабарларга қараганда, смартфон қимматлашмас экан. 6/128 ГБ бўлган модификация учун нархи 1163 доллар. 

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!