Samsung Galaxy Note 9 стилуси янгиланмоқда

  •   Saroy
  •  1256
  •  26.06.2018 12:17

Samsung Galaxy Note 9 стилуси янгиланмоқда

Август ойида Samsung компанияси ўзининг Galaxy Note 9 фаблетини тақдим этиши керак. Ушбу қурилманинг кўриниши ва тавсифи ҳақида бундан аввалроқ маълум қилинганди, энди эса Galaxy Note линейкасининг энг асосий жиҳати, яъни стилуси ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Ice Universe номли ҳали бизга нотаниш бўлган Хитой инсайдери ўзининг Twitter’даги аккаунтида шундай ёзади:  «тўққизлик» стилуси, маълум маънода фойдаланувчиларнинг умидини оқлайди.  «Galaxy Note 9  учун S Pen — бу ҳақиқатан ҳам зўр. У S Pen тарихидаги энг йирик янгиланиш бўлиши мумкин».

ЎҚИНГ: Россия мобиль телефонлари бозорида ўсиш кузатилаяпти

Хабарда айтилишича, янги стилус Bluetooth модули, микрофон ва овозкучайтиргич билан таъминланади. Яъни, у нафақат оддий қалам, балки тўлақонли гарнитур бўлади. Тўғри, бу ҳозирча тасаввуримизга унчалик сиғмайди, лекин маълумот тарқатувчилар шунга ишонтиришмоқда.

Тарқалган гап-сўзларга қараганда, Samsung Galaxy Note 9  6,3 дюймли экранга эга бўлади, Қурилма ўзгарувчан  диафрагмали камера ҳамда сиғими 4000 мАч батарея билан таъминланади. Юраги — Snapdragon 845 ёки Exynos 9810. Чипининг ишлашиига 6 ёки 8 гигабайтли ОЗУ кўмаклашади, шунингдек  у , 64, 128, 256 ва 512 гигабайтли хотираларга ҳам эга.

ЎҚИНГ:ЎҚИНГ: Автомобиль калити ўтмишда қолади: энди смартфон билан...