Samsung Galaxy Note 9: тақдимот олди янгиликлари ва расмий суратлари

  •   DiMaX
  •  1827
  •  07.08.2018 17:55

Samsung Galaxy Note 9: тақдимот олди янгиликлари ва расмий суратлари

Жанубий кореялик техногигантнинг тўққизинчи авлод фаблети икки кундан сўнг намойиш этилади. Аммо ҳар доимгидек, тақдимотдан аввал унинг кўплаб хусусиятлари, нархи ва суратлари интернетга чиқиб кетди.

ЎҚИНГ: Samsung ҳали тақдим этилмаган Galaxy Note 9’ни аллақачон сотувга чиқарди!

Жумладан, бугун инсайдерлар жаҳон «ўргимчак тўри»га чиқариб юборган расмий реклама тасвирлари смартфоннинг ҳамда янги S Pen стилусининг бир қатор хусусиятларини ошкор этди.

ЎҚИНГ: Расмий видео: Galaxy Note 9 нақ бир терабайтлик рекорд хотирага эга!

Манбага кўра, S Pen бир қатор функцияларидан ташқари, Galaxy Note 9 камерасини ҳам масофадан ишга тушира олади. Ушбу аксессуар босимнинг 4096 даражасини фарқлай билади. S Pen тугмачасига тез-тез икки марта босилса, олд ва орқа камеранинг биридан бошқасига ўтказади. Стилусни 40 сониялик қувватлаш унинг 30 дақиқалик ишлашига етади.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Galaxy Note 9 буюртмачиларга Samsung Smart TV совға!

Galaxy Note 9 камерасига келадиган бўлсак, у фотосуратдаги ҳар қандай нуқсонни ўзи аниқлаб, огоҳлантира олади. Масалан, фокуснинг йўқлиги, горизонтнинг аниқ кўринмай қолгани ва ҳоказо.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 9 қимматлашмайди, Note 8 баҳосида сотилади

Шунингдек, планшетофон билан бирга намойиш этиладиган Samsung Galaxy Watch «ақлли» соати NFC модулига эга бўлиб, икки хил ўлчамда – 46 ҳамда 42 миллиметрлик вариантларда чиқарилади. Шу иккинчиси тахминан Gear Sport ўлчамида бўлиб, битта тўла қувват билан бир ҳафтагача ишлай олади.

Galaxy Note 9 гаджетининг Буюк Британиядаги нархлари ҳам аниқ бўлди. Фаблетнинг 128 гигабайтлик доимий хотирага эга талқини у ерда 900 фунт стерлингга баҳоланган, бу эса тахминан 1167 АҚШ долларига тенг келади. Янада «бағрикенг» – 512 гигабайтлик ички хотирага эга Galaxy Note 9 учун эса кореялик техногигант 1100 фунт стерлинг (тахминан 1426 доллар) сўрайди. Бу нархлар бултурги планшетофон – Note 8 билан солиштирганда, орадаги фарқ 30 фунт стерлингга тенглиги аниқланган.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 9'нинг жаҳон бозорларидаги нархи -- даҳшат!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!