Samsung Galaxy Note10+ билан танишамиз: дизайн ва корпус

Samsung Galaxy Note10+ билан танишамиз: дизайн ва корпус

Бўлимлар:
1. Умумий маълумот ва қадоқ таркиби;
2. Дизайн ва корпус;
3. Лаборатория синовлари;
4. Синтетик тестлар ва ишлаши;
5. Камера сифати, интерфейси;
6. Муқобиллар, афзаллик ва камчиликлари.

Дизайн ва корпус

Кутилганидек, Samsung ўзининг Galaxy Note10+ ида юқори сифатли материалларни аямаган, корпус эса мукаммал даражада. Ҳар доимгидек, смартфон сифат борасида мақтана олади. Одатдагидек, унинг олд ва орқа томонида қайрлима шиша ўрнатилган, уларни бирлаштириб туриш учун эса метал ҳошиядан фойдаланилган. Gorilla Glass'нинг версияси ҳақида расмий маълумот мавжуд бўлмаса ҳам, қаҳрамонимизга энг сўнгги Gorilla Glass 6 ўрнатилган, деб иккиланмасдан айтишимиз мумкин.Note 9, S10+ ва Note10+ ларни ёнма-ён қўйсангиз, орқа панелда катта фарқ борлигини кўришингиз мумкин. Galaxy S10+ ва Note оиласининг олдинги вакиллари қўлга бироз қаттиқ ва "зичроқ" туюлса, Note10+ нинг орқа томони премиум маҳсулотларники каби эмас. Буни тушунтириш қийин ва мантиқсиз, сабаби Note10+ юқоридаги ҳар икки смартфондан кўра каттароқ ҳажмли аккумуляторга эга ва айни дамда ҳажман ингичкароқ, шунинг учун, назарий жиҳатдан, у зичроқ бўлиши керак эди.

Смартфон тўртта асосий ва Aura Glow деб номланган рангларда ишлаб чиқарилади. Aura Glow'ни содда қилиб тушунтирсак, худди CD дискнинг орқа томонига ўхшайди. Бу ҳар кимга ёқса керак; рангнинг жилоланиб, ўзгариб туриши, айниқса, кўзга ташланади. Бу рангнинг яна Aura White, Aura Black ва Aura Blue ички талқинлари ҳам бор. Лекин шиша-сендвич дизайни сабаб, Note10+ қўлдан сирпаниб кетаверади.Samsung бу камчиликни яхшироқ эргонимка билан тўғрилашга уринган. Ҳар икки шиша панель ҳам етарлича даражада қайрилган бўлса, ён томон ҳошияси ўта ингичка бўлиб қолган. У шунчалик ингичкалигидан дизайнерлар қувват ва овоз бошқаруви тугмалари ўрнатилган қисмда уни сал қалинроқ қилишига тўғри келган. Қурилманинг дизайни, албатта, ҳар кимга бирдек ёқмайди, сабаби смартфон анчайин катта. OnePlus 7 Pro ва Galaxy Note9 каби телефонларнинг ҳошияси қалинроқ бўлгани учун уларни ишлатиш осонроқ, сирпаниб қўлдан тушиб кетиши ҳақида хавотирланмаса ҳам бўлади.
Қаҳрамонимизнинг яна бир эътиборли жиҳати унинг вазнидир. 6.8 дюймли, 4 300 мА/соат аккумуляторли қурилма учун Galaxy Note10+ анчайин енгил бўлиб, вазн корпус бўйлаб тенг тақсимланган. Samsung'нинг флагмани 196 грамм бўлса, OnePlus 7 Pro нақ 206 грамм тош босади. Номаълум сабабларга кўра, иккала гаджетнинг вазни ўртасида сезиларли фарқ бор.
Лекин тан олиш керак, Note10+ ни битта қўлда бошқариш осон эмас, бу борада дисплейнинг ўта узун 19:9 нисбати ҳам иш бермайди. Дисплейнинг энг юқори қисмини чертиш учун қўшимча ҳаракат талаб қилинса, қуйи қисмдаги ингичка ром (чиройли кўринса-да), ишорали ҳаракатларни амалга оширишни янада қийинлаштиради. Қисқача қилиб айтгамда, бармоғингизни кўп ҳарактлантиришингизга тўғри келади. Лекин барибир олд панель деярли тўлиқлигича экран билан қоплангани чиройли кўринишини рад этиб бўлмайди.
Мана тирқиш камерага ҳам навбат етиб келди. Note10+ нинг селфи камераси S10 сериясидагидан кўра кичикроқ. Юқориги ҳошия ва камера ўртасида кичик жой бор, бироқ у ерга иконкалар ёки интерактив UI элементларини сиғдириб бўлмайди.

S10'ларнинг камерасидан фарқли Note10+ нинг селфи камераси ён томонидаги иконкаларга ҳалал бермайди. Тирқиш қанчалик чиройли ёки хунук кўриниши ҳамда ундан умумий фойдалана олиш имкониятлари ҳақида тавсифимизнинг Тизим бўлимида тўхталиб ўтамиз.

Тирқишни ҳисобга олмаганда, экранга гап йўқ. Ҳошиялар деярли йўқдек гўё. Пастки томон ҳошияси, айниқса, ўта ингичка бўлиб, ҳозирги смартфонларнинг ҳеч қайсисида бунчалик ингичка бўлмаса керак. iPhone XS Max'нинг ҳам пастки ҳошияси ўта ингичка, лекин Note10+ дан ундан ҳам ингичкароқ (тахминан, 1 мм ингичка). Юқори томон ҳошиясига эса карнай ва одатий яқинлик датчиги жойланган. Атроф ёруғлиги датчиги эса экран остига кўчган.

Орқа панель шишаси олд томонники билан шакл ва қайрилиши жиҳатидан бир хил. Ён томондан қаралганда ажойиб симметрияни кўриш мумкин. Аммо қурилманинг сирпанчиқ бўлиб қолганига ҳам айнан мана шу орқа панель сабабчи эканлигини ёки бармоқ изи панель юзасида доғ қолдиришини айтмасак, тавсифимиз холис бўлмайди. Энди камерага эътибор қаратайлик. Камера модулини 7.9 миллиметрлик корпусга унчалик ҳам бўрттириб чиқармасдан жойлагани учун Samsung'га тасанно айтса бўлади.

Қуйи томонга назар ташласак. USB-C коннектори ва S-Pen уяси ўртасида карнай жойлашган. Асосий микрофон ҳам шу ерда жойлашган. Шовқинни камайтирувчи иккинчи микрофон эса юқорида жойлашган — microSd ва SIM карта уясига қўшни.Ҳозирда мавжуд аксарият смартфонлардан фарқли ўлароқ, Note10+ нинг ўнг томонида ҳеч қандай тугмача, умуман, ҳеч нарса йўқ. Чап томонда эса қувват ва овоз назорати тугмалари жойланган. Бу ечим ўзига хос бўлиши мумкин, лекин идеал эмас.

Note 8/Note 9'лардан фарқли равишда Note10+ да Bixby тугмаси ўрнида қувват тугмаси жойлашган. Лекин бу муаммо эмас. Тўғри, барча тугмаларнинг чап томондалиги чапақайлар учун қулай бўлиши мумкин, лекин смартфондан ўнг қўлда фойдаланувчилар кўрсаткич ёки ўртанча бармоқдан фойдаланишига тўғри келади. Бу ҳам етмагандек, тугмалар жойлашуви сабаб скриншот олиш ҳам бошоғриғи бўлади.

Ва ниҳоят, S-Pen ҳақида икки оғиз сўз. Бир марта боссангиз, ручка уясидан чиқади. S-Pen жуда ингичка қилиб ишланган бўлиб, Aura Glow рангдаги смартфонники айниқса чиройли кўринади. Бу олдинги S-Pen'лардан бошқачароқ; яхши ёки ёмон эмас, шунчаки бошқача.Умумий қилиб айтганда, Galaxy Note10+ да, албатта, бироз камчиликлар бор. Бу камчиликлар қаторига қувват тугмасини ёки сирпанчиқ орқа панелни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Бу кичик камчиликларни инобатга олмаганда, Note10+ ни мукаммал дизайнли қурилма деб аташ мумкин. Унда IP68 ҳам бор бўлиб, олдинги Note'лар ва керак бўлса, рақибларидан ҳам анчайин такомиллашган.

Кейинги бўлим: Лаборатория синовлари

Хулоса

8.8балл

Дизайн

Аккумулятор

Процессор

Нархи

Камера

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop.uz (Note10) 9 480 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Катта экран
  • Тезкор қувватлаш технологияси
  • Ўзига хос S Pen

 Камчилиги

  • Жонли видеода боке эффекти яхши эмас
  • Камера бозордаги энг яхшиси эмас
  • Ўта қиммат
Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.