Samsung Galaxy Note10+ билан танишамиз: лаборатория синовлари

Samsung Galaxy Note10+ билан танишамиз: лаборатория синовлари

Бўлимлар:
1. Умумий маълумот ва қадоқ таркиби;
2. Дизайн ва корпус;
3. Лаборатория синовлари;
4. Синтетик тестлар ва ишлаши;
5. Камера сифати, интерфейси;
6. Муқобиллар, афзаллик ва камчиликлари.

Қайрлима ҳошияли динамик AMOLED дисплей

Samsung'нинг AMOLED дисплейлари Galaxy флагманларининг энг муҳим жиҳати саналиб, Note10+ да ҳам худди шундай. Қаҳрамонимизга янгича динамик AMOLED панель ўрнатилган. Бу ўтган йилги Super AMOLED'лардан яхшироқ сифатли экран, деганидир.
Note10+ дисплейи диагоналига 6.8" бўлиб, пиксел резолюцияси 1440х3040 (WQHD+), экраннинг энига ва бўйига нисбати эса 19:9 га тенг. 498 пиксел/дюймли пиксел зичлиги эса экрандаги тасвир тиниқ чиқишини таъминлайди. Агар томоша қилаётган видеонингиз манбаси HDR10+ стандартини қўллаб-қувватласа, смартфон экрани ҳам, албатта, уни қўллаб-қувватлайди. Айни дамда, истиқболли HDR10+ жуда камдан-кам девайслардагина мавжуд.
Ишлаб чиқарувчи тирқиш камерасини имкон қадар кичик ҳажмли қилишга уринган. Камера экран элементларига унчалик ҳам ҳалал бермайди.

Синовларда эса Note10+, кутилганидек, аъло натижа кўрсатди. Ўлчанган максимал ёруғлик миқдори 381 нитга тенг бўлди. Max Auto режимида эса 794 нитгача чиқиши мумкин, дисплей ҳажмини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, бу анчайин юқори кўрсаткичдир. Одатда, катта экранлар кичикларидек ёруғ бўлмайди. Galaxy S10+ ҳам Note10+ билан деярли бир хил натижа (793 кандела/м²) қайд этганди. Бу эса тўғридан-тўғри қуёш нурида ҳам смартфондан қийналмасдан фойдаланиш мумкин, деганидир.

Дисплей синови 100% ёруғлик
Қора, кандела/м² Оқ, кандела/м² Контраст нисбати
Samsung Galaxy Note10+ 0 381
Samsung Galaxy Note10+ (Max Auto) 0 794
Samsung Galaxy S10+ 0 385
Samsung Galaxy S10+ (Max Auto) 0 793
Samsung Galaxy S10 0 396
Samsung Galaxy S10 (Max Auto) 0 820
OnePlus 7 Pro 0 436
OnePlus 7 Pro (Max Auto) 0 616
Oppo Reno 10x zoom 0 440
Sony Xperia 1 0 391
Sony Xperia 1 (Max Auto) 0 665
Huawei Mate 20 Pro 0.002 508 254000
Huawei Mate 20 Pro (Max Auto) 0.003 657 219000
Huawei P30 Pro 0 571
Huawei P30 Pro (Max Auto) 0 605
Apple iPhone XS Max 0 653

Ранг аниқлигига ўтсак. Standart Vivid режими ёқилганда оқ рангда бироз кўкка оғиш бўлса, қизил, яшил ва сариқ ранглар эса ҳаддан ташқари тўқ кўринади. Default режимида ўртача dE 2000 5.1 га тенг. Шунинг учун агар сизга ранг аниқлиги ўта аҳамиятли бўлса, Natural режимини ёқиб олганингиз маъқулроқ. Ушбу режимда dE 2000 2.4 га тенг, максимал оғиш даражаси эса бор-йўғи 3.4 ни ташкил қилади.
Ҳеч иккиланишсиз айта оламизки, Galaxy Note10+ нинг дисплейи бозордаги энг яхшиларидан биридир ва унинг ҳажми ёруғлик даражасига таъсир этмаганлиги ҳам аҳамиятли. Ягона камчилик дисплейнинг янгиланиш частотаси юқори эмаслигидир. Агар компания бунга ҳам алоҳида эътибор берганида, фойдаланувчининг умумий дисплей амалиёти янада сифатли бўларди, геймерларга ҳам ёқиб тушган бўларди, смартфон яна ҳам рақобатдош бўларди.

Аккумулятор

Тарихан олиб қараганда, Note серияси ҳар доим ўзининг аккумулятор автономлиги билан мақтаниб келган. Note10+ эса ушбу анъанани давом эттириш билан бирга ингичка корпус ичида 4 300 мА/соатли аккумуляторга эга бўлди. Смартфон экрани ўта катта 6.8" бўлса ҳам, инсайдерлар синовларидан яхши натижа билан ўта олган. Телефонда гаплашиш, автоном ишлаш ва веб-браузинг вақти — ҳаммасига яхши натижа қайд этди. Фақат интернетдан фойдаланилганда қувват бошқаларига нисбатан анчайин тез тугаб қолади.
Аккумулятор синовлари Optimal аккумулятор режимида WQHD+ резолюция билан амалга оширилган.
Samsung бир неча йиллардан бери биринчи маротаба ўз флагманига тезкор қувватлаш технологиясини ўрнатди. Note10+ икки даражали: 25 ва 45 ваттли тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Қурилма Power Delivery 3.0 стандартига жавоб берувчи, ҳар икки томони USB-C бўлган кабель орқали заряд олади.
Қадоқ таркибида 25 ваттли адаптер жойланган бўлади; 45 ваттли қиммат адаптерни эса алоҳида харид қилишингизга тўғри келади. Бироқ 25 ваттли қувватлаш ҳам етарлича тез бўлиб, Note10+ бу борада ҳозирда бозорда мавжуд кўплаб гаджетлар билан бемалол рақобатлаша олади. 0% ли аккумулятор 30 дақиқада 64% заряд олади. Бу, албатта, "лайк" босишга арзийдиган кўрсаткич бўлиб, 30 ваттда қувватланувчи OnePlus 7 Pro'дан тезроқ, 40 ваттли SuperCharge технологиясига эга Huawei P30 Pro'дан эса бироз секинроқ. Яна бир нарсани унутманг — қаҳрамонимизга ўрнатилган аккумулятор сиғими юқоридаги ҳар икки рақибиникидан бироз каттароқ.
Яна бир жиҳатга диққат қилинг. 45 ваттли қувватлагич-адаптерлар сотувга чиқса, Note10+ ингиз учун фақат Samsung'нинг оригинал PowerDelivery 3.0 45 ваттли қувватлагичини олинг. Лекин "Менга 30 ватт ҳам бўлаверади", десангиз, аксарият 30 ваттли USB PD адаптерлардан фойдалансангиз бўлади. Бунда қурилмангиз 30 ваттда заряд олади ва албатта, унга мос икки томони USB-C кабель кераклигини ҳам унутманг.

Карнай

Флагманларга стерео карнайларнинг ўрнатилиши анъанага айланиб улгурди ва Note10+ ҳам уни давом эттирди. Одатдагидек, смартфоннинг пастки қисмида асосий карнай, дисплей юқорисида эса қўнғироқлар учун карнай ўрнатилган. Иккинчи карнай шунчалик кичикки, уни пайқаш осон эмас. Samsung'нинг таъкидлашича, ромнинг юқори томонидаги иккинчи тирқиш мана шу иккинчи карнайга ёрдамчи вазифасини бажаради. Шундай қилиб, ушбу флагманда товуш уч: паст, олд ва юқори томондан чиқади.
Масаланинг қизиқ жиҳати шуки, бармоғингизни ромнинг тепа қисмига қўйсангиз, кутилганидек, товуш боғиқ чиқмайди, лекин дисплейнинг юқорисидан жой олган карнайнинг ўзига қўйсангиз эса овоздаги фарқни пайқайсиз. Бироқ ҳар икки ҳолатда ҳам, овоз баландлиги, сифати ва икки карнай ўртасидаги мувозанатни аъло баҳолаш мумкин.
Албатта, Note10+ телефонлигини ҳисобга олган ҳолда унинг карнайи чиқарадиган қуйи ноталар унчалик ҳам сифатли эмаслигига кўз юмса бўлади, лекин ўрта ва юқори ноталарни эса юқори баҳолаш мумкин.
Товуш баландлигига келсак эса, қаҳрамонимизнинг карнайини аъло сифатли деб баҳолаш мумкин. Қуйида синов натижалари ва бошқа смартфонларга таққосини келтириб ўтамиз.
(Table)

Овоз сифати

Samsung Galaxy Note10+ аудио жекдан маҳрум қилинган. Шунинг учун синовларимиз давомида Samsung'нинг расмий USB-C — 3.5 мм аудио жек адаптеридан фойдаландик. Яъни сиз ҳам Note10+ ингизда биз олган натижаларни кузатмоқчи бўлсангиз, биз фойдаланган донглдан фойдаланишингиз керак бўлади. Тўғри, бошқача адаптерлар овоз сифатига унчалик ҳам таъсир қилмаслиги мумкин, лекин баъзи донгллар смартфоннинг DAC'сидан фойдаланса, баъзиларининг ўзида DAC бўлади. Шунинг учун, олинадиган икки натижада бироз фарқ бўлади.

Galaxy Note10+ нинг овоз сифати фаол ташқи кучайтиргич билан ҳам, қулоқчинлар билан ҳам жуда яхши. Овоз баландлиги даражаси ҳам, бирор бир рекорд ўрнатмаган бўлса ҳам, анча яхши.

Хулоса

0балл

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

 Камчилиги