Samsung Galaxy Note 20'нинг аккумулятор сиғими қанча бўлиши маълум қилинди

Samsung Galaxy Note 20'нинг аккумулятор сиғими қанча бўлиши маълум қилинди

Ўтган йили тақдим қилинган Samsung Galaxy Note10 смартфони 3 500 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга эди. Galaxy Club'да хабар берилишича, бу йил чиқиши режаланган Galaxy Note20'га эса каттароқ аккумулятор қўйилади.

Немис блогида ёзишларича, Galaxy Note20 аккумулятори модель коди EB-BN980ABY бўлиб, 3 880 мА/соат номинал сиғимга эга бўлади. Бу эса амалий жиҳатдан 4 000 мА/соат атрофидаги сиғим деганидир. Galaxy S20'га ҳам худди шундай аккумулятор қўйилган.

Galaxy Note20'нинг ўзига катта аккумулятор қўйилаётган бўлса, демак, Note20+ ундан ҳам катта сиғимли — Galaxy S20+ каби 4 500 мА/соат ёки S20 Ultra каби 5 000 мА/соат — бўлади.

Айни дамда Note20 серияси ҳақида жуда кам маълумот бор. Лекин ўтган ой Note20+ 5G Geekbench'да синовдан ўтказилган ва бир неча жиҳатлари ошкор бўлганди. Булар жумласига Android 10, 8ГБ тезкор хотира ва Snapdragon 865+ бўлиши мумкин бўлган чип киради.

Янги Note'лар пандемияга қарамай август ойида тақдим қилиниши айтилмоқда, аммо ҳозирги вазият ўнгланмаса, Samsung ҳам бошқалар каби онлайн тақдимот ўтказиши мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note 20 ҳақидаги янги хабарлар билан танишинг

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!