Samsung Galaxy Note9 S Pen cтилуси билан таъминланади, Bluetooth ҳам бор

  •   Saroy
  •  1110
  •  05.07.2018 10:04

Samsung Galaxy Note9 S Pen cтилуси билан таъминланади,  Bluetooth ҳам бор

Galaxy Note линейкаси ҳар доим бошқалардан ўзининг катта экрани ва  S Pen стилуси билан ажралиб турган. Бироқ илк нусхасидан буён бу қурилма туб ўзгаришлар қилгани йўқ. Samsung’нинг янги Note9 модели энди ҳаммасини ўзгартириши керак: АҚШнинг алоқа бўйича Федераль комиссияси (FCC) реестрида S Pen стилуси Bluetooth модулини олгани ҳақда хабар пайдо бўлди.

Янги S Pen стилусида жуда оз энергия истеъмол қиладиган Bluetooth LE бор, бу эса яна бир нечта функцияни қўшиш имконини беради. Алоқа модули ёрдамида стилус тугмаси смартфон экранига тўғридан тўғри уланмаса ҳам ишлайверади ва шу йўл билан уни мусиқа учун бошқарув пулти ёки камеранинг затворини туширишда фойдаланиш мумкин, дейилади Android Police тарқатган хабарда.

ЎҚИНГ:Samsung Galaxy Note 9 синовдан ўтди, ҳатто махсус сертификат ҳам олди

Бироқ, бу ҳали стилусда қўшимча аккумулятор бўлади дегани эмас, лекин уни барибир қувватлантириш керак бўлади.  Демак, S Pen корпусида махсус уланишлар бор, уларнинг ёрдамида у смартфон корпусидан қувват олади.

Юқорида айтилган гаплар ҳали ўзининг тосдиғини топганича йўқ, Samsung  компанияси амалда қандай янгиликларни киритади, бу ҳақда шу йилнинг 9 августида бўлиб ўтадиган Note9’нинг тақдимотида билиб олиш  мумкин.

ЎҚИНГ:Samsung Galaxy Note 9 стилуси янгиланмоқда

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!