Samsung Galaxy қурилмасида бошланғич прошивкани тиклаш мумкинми?

  •   Saroy
  •  479
  •  17.05.2018 16:26

Samsung Galaxy қурилмасида бошланғич прошивкани тиклаш мумкинми?

 Samsung Galaxy линейкасида чиқадиган қурилмаларда бошланғич прошивка (стоковую прошивка)ни тиклашни ўрганиш, яъни қурилмани заводдан чиққан ҳолатга келтиришнинг бир нечта усуллари бор.

Ушбу усулларни қўлласангиз гаджетингизга костом прошивкани кўнгилдагидек ўрната олмаганингизда ёки қурилмада ишлаётганингизда пайдо бўладиган муаммолардан қутилмоқчи бўлганингизда уни яна соз ҳолатига келтириб юборасиз. Шунингдек, аппаратингизни ПО нинг сўнгги версиясига янгилаб ҳам олишингиз мумкин.

 Буларнинг барчаси мутлақо хавфсиз!

Бу усул Windows учун жуда қулай бўлган Odin утилитидан фойдаланишни назарда тутади. Агар у билан таниш бўлмасангиз хавотир олманг. Қуйидаги йўриқнома туфайли сиз Odin орқали прошивкани муваффақиятли тиклаш учун нима зарурлигини билиб оласиз.

ЎҚИНГ: Ҳақиқий Samsung Galaxy телефони қандай бўлади?

Шуни ҳам эсда сақлангки, қурилмангизнинг ички хотирасида  сақланаётган барча маълумотлар ўчиб кетади. Шунинг учун жараённи бошлашдан олдин уларни компьютерга сақлаб қўйиш керак бўлади. Шунингдек, смс, алоқалар, медиафайллар ва бошқа кўп маълумотларнинг захира нусхасини яратиб қўйишингиз мумкин.

Samsung компаниясининг Android-қурилмаларини қайта тиклаш жараёнига қандай тайёрланиш мумкин: Гаджетни тўлиқ қувватлантиринг. Компьютерга USB-драйверни ўрнатинг. Шу ҳавола бўйича Odin утилитини юкланг ва ПК да қулай жой топиб архивни очинг.

 Гаджетингизга расмий прошивкани юкланг. Бунинг учун ҳаммасидан кўра, Samsung-Updates.com сайти тўғри келади: “select Device” бўйича ён меню клики ва қурилмангизнинг модели рўйхатини танлаймиз. Кейинги саҳифада ушбу модель учун прошивкалар рўйхати пайдо бўлиши керак, улар сана бўйича тартибга келтирилган бўлади, яъни энг янгиси тепадан бошланади. Сиз яшаётган ҳудуд прошивкасини топасиз, (масалан, Россия=SER, Украина=SEK каби), сўнгра юклашга ўтамиз, бунинг учун танланган дастур таъминоти қаршисидаги “Download” тугмасини босасиз. Энди саҳифадаги сариқ тугмаларни битта-битталаб босиб чиқиш керак.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонини компьютер орқали қандай янгилаймиз?

 Шундай қилиб, ҳаммаси тайёрми? Драйверни ўрнатиб, компьютерни қайта ёқдингизми? Odin дастури архиви ва прошивкани очдингизми? Смартфон ва планшет қувватланганми? Унда бошладик!

Йўриқномага эътибор билан ёндошинг, шундай қилсангиз 15 дақиқада янги дастур таъминоти ўрнатилган аппаратни қўлингизга оласиз.

  1. 1. Комрьютерга Odin’ни қўшинг.
  2. 2. Мобиль қурилмангизни юклаш режимига келтиринг (Download Mode). Бунинг учун уни ёқамиз, кейин навбати билан “Громкость вниз”, “Домой” ва “Питания“ тугмаларини босамиз. Сўнгра давом эттириш учун бир марта “Громкость вверх” тугмасини босамиз.
  3. 3. Гаджетингизни USB-кабели орқали компьютерга уланг.
  4. 4. Odin дастури қаршисида ёқилган портда мовий олов кўринса, “AP”тугмасини босамиз ва прошивка файлини танлаймиз, уни сиз аввалдан юклаб қўйган бўлишингиз лозим.
  5. 5. Прошивкани текшириш учун Odin утилиси бир неча дақиқа керак бўлади. У тайёр бўлганда ойнанинг пастида турган “Start” тугмасини босамиз.
  6. 6. Жараён тугагандан кейин қурилма автомат равишда қайта ёқилади.
  7. 7. Бир неча дақиқадан сўнг бошланғич настройкали экранни кўришингиз керак, унда интерфейс тилини танлашингиз, тармоққа уланишингиз, аккаунтни қўшишингиз ва бошқа керакли ҳаракатларни амалга оширишингиз керак бўлади. Бор гап шу!  Энди гаджетингизга ҳаво орқали расман янгиланган бошланғич прошивка ўрнатилди.

ЎҚИНГ: Android 9 тизимининг кодли номи аниқланди

Манба: galaxy-droid.ru

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!