Samsung Galaxy S10 камералари расман намойиш этилди – улар 48 ва 32 мегапикселли!

  •   DiMaX
  •  2167
  •  31.10.2018 11:42

Samsung Galaxy S10 камералари расман намойиш этилди – улар 48 ва 32 мегапикселли!

Жанубий кореялик техногигант ҳозирда иккита моделдаги янги флагман устида жиддий ишламоқда. Булардан бири Galaxy S10 туркумидаги қурилмалар бўлса, иккинчиси – инқилобий илк буклама экранли смартфондир.

ЎҚИНГ: Samsung инқилобий Galaxy X буклама смартфони учун Infinity-V Display савдо белгисини рўйхатдан ўтказди!

Компания ўзининг Galaxy S10 смартфонларида қўлланиладиган янги камераларни кеча расман намойиш этди. Булар 48 мегапикселли Isocell Bright GM1 ҳамда 32 мегапикселли Isocell Bright GD1 русумли оптик датчиклардир. Ҳар иккала сенсор ҳам флагман смартфонларнинг кўп модулли камераларида қўллашга мўлжалланган.

Бу иккала камера ҳам атиги 0,8 мкм катталикдаги пиксел ўлчамига эга. Бу эса юқори сифатли тасвирлар олишга қодир бўлган митти датчиклар яратиш имконини берган. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, пикселларнинг кичик ўлчамига қарамасдан, Isocell Plus технологияси туфайли камералар сифати яхши бўлиши таъминланган.

Агар бу датчикларда кичикроқ ўлчам (GM1 учун 12 МП, GD1 учун МП) режими танланса, яхши ёритилмаган шароитларда ҳам ўта юқори сифатли суратлар олиш мумкин бўлади. Чунки бунда тўртта пикселдан келадиган ахборот биттасига бирлашади. Йилнинг энг яхши камерофони дея тан олинган Huawei P20 Pro моделида айнан шундай технология қўлланади.

ЎҚИНГ: Xiaomi провокациясига Huawei жавоби: «Биздан фақат ўзимизгина ўзиб кета оламиз!»

Шунингдек, Isocell Bright GD1 датчиги реал вақт режимида HDR технологиясини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, у гироскоп базасида тасвирни электрон барқарорлаштириш қобилиятига эга.

Samsung Isocell Bright GM1 ҳамда Isocell Bright GD1 сенсорларининг оммавий ишлаб чиқарилиши 2018 йилнинг ўзидаёқ бошланади. Зеро, компаниянинг навбатдаги авлод флагмани ҳам шу вақтларда оммавий ишлаб чиқарилади.

Айни кунгача савдога чиққан турли моделлардаги Samsung смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан қулай нархларда олиш имконияти мавжуд. Бунда уйингиз ёки офисингиздан чиқмасдан туриб онлайн буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш, ҳақини товар қўлингизга текканидан кейин тўлашингиз мумкинлиги каби имкониятлар сизга ҳам маъқул келишади.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Galaxy S10 экранининг ҳамма ери бармоқ изи сканеридан иборат!