Samsung Galaxy S10 смартфонларининг Европадаги нархлари маълум қилинди!

  •   DiMaX
  •  4884
  •  22.01.2019 16:31

Samsung Galaxy S10 смартфонларининг Европадаги нархлари маълум қилинди!

Жанубий кореялик техногигантнинг ўнинчи авлод флагман смартфонларининг тақдимотига ҳам оз вақт қолди. Уларнинг техник хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар, турли сурат ва видеолари ҳам тарқалмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S10 туркумидаги учта флагман битта расмий суратда!

Италиянинг TuttoAndroid ресурси эса уларнинг қандай рангларда сотувга чиқишини ҳамда аниқ нархларини эълон қилди. Унга кўра, Европада ушбу смартфонлар қуйидагича рангларда таклиф этилади:

  • Galaxy S10 Lite – қора, оқ, сариқ ва яшил;
  • Galaxy S10 – қора, оқ ва яшил;
  • Galaxy S10+ – қора, оқ, яшил ва яна иккита махсус версияда.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 E (ёки S10 Lite) моделидан ташқари, яна битта ҳамёнбоп флагман – Galaxy S10 Mini ҳам бор экан!

Мазкур флагманларнинг нархлари эса қуйидагича бўлади:

  • Galaxy S10 Lite 6/128 ГБ – 780 евро;
  • Galaxy S10 6/128 ГБ – 930 евро;
  • Galaxy S10 8/512 ГБ – 1180 евро;
  • Galaxy S10+ 6/128 ГБ – 1050 евро;
  • Galaxy S10+ 8/512 ГБ – 1300 евро;
  • Galaxy S10+ 12 ГБ / 1 ТБ – 1600 евро.

Шунингдек, Samsung булардан ташқари бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишловчи флагман ҳам тақдим этади ва у анчагина қиммат туради.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг илк 5G-смартфони – 6 камерали Galaxy S10 X нархи, савдога чиқиш куни ва жиҳатлари эълон қилинди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!