Samsung Galaxy S10 туркумидаги учта флагман битта расмий суратда!

  •   DiMaX
  •  1668
  •  19.01.2019 16:12

Samsung Galaxy S10 туркумидаги учта флагман битта расмий суратда!

Жанубий кореялик етакчи смартфонсоз Galaxy S10 туркумидаги флагманларнинг тақдимот кунини расман эълон қилган. Уларнинг 24 февралдан сотувга чиқиши ҳам маълум, аммо Terabayt.uz аллақачон айримларининг «жонли» видеолари ҳамда расмларини чиқарган.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Galaxy S10 Plus’ни ишлаётган ҳолида «жонли» томоша қиламиз!

Galaxy S10 туркумидаги учта смартфоннинг расмини бугун машҳур инсайдер Эван Бласс (Evan Blass) ўзининг Twitter-аккаунти орқали эълон қилган. Кузатувчилар бунинг расмий пресс-рендер эканини айтишмоқда.

Чапдан ўнгга: Samsung Galaxy S10 Lite, Galaxy S10, Galaxy S10+

Гарчи смартфонлар шаффоф ғилофда бўлса-да, уларнинг дизайнидаги асосий элементларни кўриш мумкин. Жумладан, Galaxy S10 Lite қўшалоқ асосий камерага эга бўлса, қолган икки моделда уч модулли бош камера мавжуд. Шунингдек, селфи-камера учун экрандаги «тирқиш»лар борасида: Galaxy S10+ моделида иккита объектив учун кенгроқ «туйнук» очилган, қолган иккитасида эса – доирасимон.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 E (ёки S10 Lite) моделидан ташқари, яна битта ҳамёнбоп флагман – Galaxy S10 Mini ҳам бор экан!