Samsung Galaxy S11 ҳақидаги навбатдаги маълумот билан танишинг

Samsung Galaxy S11 ҳақидаги навбатдаги маълумот билан танишинг

Samsung'нинг навбатдаги флагмани — Galaxy S11 чиқишига ҳали анча вақт бор. Шундай бўлса-да, миш-мишлар чархпалаги айланишдан тўхтаётгани йўқ.

Ҳозирга қадар, S11 тугмачаларсиз бўлиши, яқин вақт ичида перископ камерасини синовдан ўтказиш бошланиши ва бошқалар ҳақида маълумот сиздирилган. Мана энди, HTML 5 бруазери синови сабаб смартфоннинг дисплейи ҳақида ҳам кичик маълумотга эга бўлдик.

HTML 5 бенчмаркида синовдан ўтказилган девайснинг модель рақами SM-G416U эканлигини қуйидаги расмдан кўришимиз мумкин. Samsung ҳали тақдим қилинмаган S моделларини синовдан ўтказишда ҳар доим айнан мана шу модель рақамидан фойдаланади. Флагман Android 10'да ишлаши унчалик ҳам аҳамиятли маълумот эмас. Лекин бенчмаркда кўрсатиб ўтилган 384х854 пиксел резолюциясидан кўриниб турганидек, қурилмага 20:9 нисбатдаги дисплей ўрнатилиши эътиборга молик жиҳатдир.Galaxy S10 ва Note10 флагманларига 19:9 дисплей қўйилган бўлса, Galaxy А80 ва A70'лар худди мана шундай 20:9 экран нисбатига эга.

Смартфонга бундай узунчоқ экран қўйишдан Samsung'нинг мақсади нима эканлиги ҳақида ҳозирча бир гап айтиб бўлмайди. S11'да ҳам корпусдан сизиб чиқувчи селфи камера ўрнатиладими-йўқми, бу ҳам ҳозирча номаълум.Флагман кейинги йил февралдан олдин тақдим қилинишини кутмаса ҳам бўлади. Лекин биз у ҳақидаги янгидан-янги маълумотларни кутиб қоламиз.

ЎҚИНГ: Тез орада Samsung Galaxy S11 камераси синовдан ўтказилади