Samsung Galaxy S11 қанча тезликда зарядланади?

Samsung Galaxy S11 қанча тезликда зарядланади?

Samsung Galaxy S11 линейкасининг тақдимоти февраль ойида ўтказилиши керак, лекин ҳозирга қадар бу смартфонлар ҳақида анчагина маълумотга эга бўлиб, Samsung'нинг навбатдаги флагманлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиб бўлдик.

Хитойнинг 3C агентлигидан сизлирилган сертификатда қайд қилинишича, модель рақами SM-G9860 бўлган Galaxy S11 смартфони 5G технологияси ва 25 ваттли тезкор қувватлаш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақида GSMArena хабар бермоқда.25 ватт бу йилги S10'лардаги 15 ваттдан анчайин тезкор бўлса ҳам, Note10+ ларнинг 45 ваттли имкониятидан анча орқада.

Кечагина S11 серияси вакилларига 120Hz янгиланиш частотасига эга дисплей ўрнатилиши ҳақида расмий тасдқиланган маълумотга эга бўлдик.

Миш-мишларга қараганда, флагманларга, минтақасига қараб, Snapdragon 865 ёки Exynos 9830 чипи қўйилиши, LPDDR5 ва UFS 3.0 хотира стандарти ўрнатилиши кутилмоқда.Бундан ташқари, Samsung'дагилар Galaxy S оиласининг 11-вакилларига 108 мегапикселли асосий камера ва 5х зумли перископ датчигини ўрнатиши ҳақида ҳам норасмий маълумотлар тарқалган. Шунингдек, қурилмаларнинг камера иловасида Director's View, Night Hyperlapse ва 8K тасвирга олиш функциялари ҳам бўлади. S11 оиласининг бошланғич вакили (Galaxy S11) 6.7 дюймли экранга эга бўлиши ва ҳошиялари Note10'лардагидан ҳам ингичкароқ бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy A71'га илк назар: дизайн ва техник жиҳатлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!