Samsung Galaxy S11 қайси чипда ишлайди?

Samsung Galaxy S11 қайси чипда ишлайди?

2019 йилги флагманлар чиқиб бўлди. Энди бор эътибор 2020 йилги премиум смартфонларга қаратилмоқда. Худди шундай, Galaxy S11 ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлишда давом этаётир. 

Ўтказиб юборганлар бўлса, эслатиб ўтамиз: S11 оиласи, бозорига қараб, Snapdragon 865 ёки Exynos 9830 чипида ишлайди. Анъанадан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, Snapdragon'ли S11 Хитой учун, Exynos'лилар эса АҚШ ва бошқа давлатлар учун ишлаб чиқарилади.

One UI 2.0 бетада келтириб ўтилган кодлар рўйхатида кейинги йилги смартфонда поп-ап селфи камера бўлмаслиги кўрсатиб ўтилган. Бундан чиқди, Samsung Galaxy S11'да тириқиш камера дизайни сақлаб қолиниши мумкин. 

Бу коддан яна шуни билиш мумкинки, смартфон LPDDR5 стандартидаги оператив хотира, UFS 3.0 стандартли доимий хотира ва 5G'га эга бўлади. Лекин линейкадаги қурилмаларнинг барчаси 5G'да ишлайдими ёки 5G версия алоҳида бўладими-йўқми, бу ҳақда маълумот мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S11 ҳақидаги навбатдаги маълумот билан танишинг

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.