Samsung Galaxy S20 FE'нинг тўлиқ техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy S20 FE'нинг тўлиқ техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung'нинг яқинда тақдим қилган Galaxy S20 FE (Fan Edition) смартфони номидан ҳақиқий мухлислар учун чиқарилгани англашилади. S20 оиласининг янги вакили техник жиҳатларида арзонроқ нархга мос ўзгаришлар кузатилади. Бироқ компания S сериясининг асосий ўзига хос хусусиятларини сақлаб қолишга ҳаракат қилган.

Бундай жиҳатлардан бири юқори тоифа чипидир. Аммо ҳудудга қараб, баъзи моделарга Snapdragon 865, бошқаларига эса Exynos 990 чипи қўйилганини мақтаб бўлмайди.

Қуйида сизга маълумот бермоқчи бўлган моделимиз Snapdragon 865 чипида ишловчи S20 FE 5G модели ҳисобланади.

Экран катталиги борасида S20 ва S20+ ўртасида бўлган Fan Edition 6.5 дюймлик Super AMOLED экранга эга. Афсуски, дисплей HDR10+ ни қўллаб-қувватламайди. Аммо янгиланиш частотаси 120Hz'ни ташкил қилади.

Уч камерали модул таркибига 12МП асосий, 12МП ультракенг ва 8МП телефото камералар киритилган. Селфи камера эса 32МП резолюцияга эга.

...

Келинг, қуйида Samsung Galaxy S20 FE 5G смартфонининг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишиб чиқсак.

Samsung Galaxy S20 FE 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 159.8х74.5х8.4 мм, 190г; олд панель шишадан, орқа панель пластикдан, ромлар эса алюминийдан ишланган; Samsung Pay (Visa, MasterCard), IP68 чанг/сувдан ҳимоя (30 дақиқа, 1.5 м чуқурликкача); Ранглар: Cloud Lavender, Cloud Mint, Cloud Navy, Cloud White, Cloud Red, Cloud Orange.

> Дисплей: 6.5" Super AMOLED, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 томонлар нисбати, 407 пиксел/дюйм зичлик; 120Hz янгиланиш частотаси.

> Чип: Qualcomm SM8250 Snapdragon 865 (7 нм+): саккиз ядро (1х2.84 GHz Kryo 585 & 3х2.42 GHz Kryo 585 & 4х1.8 GHz Kryo 585); Adreno 650.

> Хотира: 128ГБ/6ГБ, 128ГБ/8ГБ, 256ГБ/8ГБ; microSDXC.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 10, One UI 2.5.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 12 МП, f/1.8, 26 мм, 1/1.76", 1.8µм, қўш-пиксел PDAF, ОИС; •Телефото: 8 МП, f/2.4, 73 мм, 1/4.5", 1.0µм, PDAF, OIS, 3х оптик зум; •Ультракенг: 12 МП, f/2.2, 123˚, 13 мм, 1/3.0", 1.12µм; LED чироқ, авто-HDR, панорама.

> Олд камера: 32 МП, f/2.2, 26 мм (кенг), 1/2.74", 0.8µм; HDR.

> Видео ёзув: •Орқа камера: 4K, 1080p, гиро-EIS; •Олд камера: 4K, 1080p.

> Аккумулятор: 4,500 мАс; 25 Вт тезкор қувватлаш, 15 Вт тезкор симсиз қувватлаш, 4.5 Вт тескари қувватлаш, USB Power Delivery 3.0.

> Бошқа: экраности оптик бармоқ изи сканери, акселометр, гироскоп, яқинлик датчиги, компасс, барометр, NFC, стерео карнайлар.

S20 FE'нинг бир қатор камчиликлари борлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Масалан, смартфонга қўйилган экран шишаси ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Бошқа S20'ларга эса Gorilla Glass 6 шишаси қўйилган. Фан Эидитионънинг тезкор хотираси энг юқори конфигурацияда 8ГБ (базавий версияда эса 6ГБ). Ваҳоланки, йил бошида тақдим қилинган S20'ларда оператив хотира сиғими 8ГБдан бошланади ва максимал конфигурация 12ГБга тенг.

Fan Edition'нинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, смартфонга Galaxy S ва Note серияларидаги каби ультра товушли эмас, балки оптик бармоқ изи сканери қўйилган.

Қадоқ таркиби

S20 FE қалин, оқ рангли, картон қутида сотилди. Қадоқ ичида эса смартфондан ташқари фақат зарядчик-адаптер ва кабель бор. Бу зарйдачик эскича Adaptive Fast Charging турдаги маҳсулот ҳисобланади. Қиёс учун, аввалги S20'ларда 25 ваттлик қувватлагич ва қулоқчин ҳам бор эди.

ЎҚИНГ: Энг антиқа анбоксинг: Сув тубида Galaxy S20 FE қадоғини очиб, ўзини ишлатиб кўрсатишди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.