Samsung Galaxy S20: ҳаммасига коронавирус сабабчими?

Samsung Galaxy S20: ҳаммасига коронавирус сабабчими?

Глобал миқёсдаги пандемия нархи осмон смартфонлар савдосига қандай таъсир қилаётганига қизиқаётган бўлганлар учун Samsung'да жавоб тайёр.

Жанубий Кореядан хабар беришларича, компания хавфсизлик билан шуғулланувчи бир неча таҳлилчилар иштирокида норасмий ва яширин конферент қўнғироқ уюштирган. Суҳбат давомида «Уч юлдуз»дагилар Galaxy S20 моделлари савдоси ўтган йилги Galaxy S10'лар савдоси ҳажмининг атиги 60% ини ташкил қилаётганини тан олган.Рақамлардан вазият жуда ёмон кўриниши мумкин, аммо бу статистика фақтагина корейс бозоридаги савдолар ҳажмига тааллуқли. Глобал бозордаги вазият эса, аслида, яхши бўлиши ҳам мумкин.

Қўнғироқ давомида пандемия сотувларга таъсир кўрсатаётган энг катта сабаб эканлигини ҳам таъкидланган. Компаниядагиларнинг қўрқишича, ҳозирги вазият ўзгаришига қараб, яқин келажакда аҳвол янада оғирлашиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Samsung АҚШда сотилаётган S20'ларга чегирма эълон қилган эди. Бундан мақсад тушиб кетаётган талабни қайта тиклаш бўлиши керак. Аммо телефондан бошқа жиддийроқ масалалар турган бир пайтда ҳеч ким минглаб долларларини смартфонга сарфламаслиги турган гап.

ЎҚИНГ: «Жонли» тест видеоси: 16 ГБ «оперативка»ли Galaxy S20 Ultra кучлими, ёки атиги 4 ГБлик iPhone 11 Pro Max?