Samsung Galaxy S20 қачондан сотувга чиқади?

Samsung Galaxy S20 қачондан сотувга чиқади?

Маълумки, 11 февраль куни Samsung ҳар йилги Unpacked тадбирини ўтказади, унда Galaxy S20 оиласининг флагманлари ва Galaxy Z Flip раскладушкаси намойиш этилади.

“Йигирмалик“нинг хусусиятлари ҳақида кўп нарса аллақачон маълум ва ҳатто қурилмалар учун қўйилган нархлар ҳам маълум бўлиб улгурди. Энди фойдаланувчиларнинг смартфонларга қачон эга бўлишлари мумкинлигини аниқлаш қолмоқда.

Афтидан, Samsung янги маҳсулотларининг дўконларда пайдо бўлишига шошилмоқчи эмас. Frandroid нашрининг хабар беришича, Францияда Galaxy S20 серияли қурилмалар сотуви 13 мартдан, яъни расмий тақдимотидан бир ой ўтиб старт олади. Жанубий Корея гиганти учун Франция муҳим бозор эканлигини ҳисобга олиб, бошқа Европа мамлакатларида ҳам флагманлар сотуви айнан шу вақтда бошланади, деб тахмин қилиш мумкин. АҚШ ва Жанубий Кореянинг ўзига келсак, бу мамлакатларда флагманлар сотуви Европага қараганда бир неча кун олдинроқ бошланади.

Сотув стартининг кечикиши анчагина сезиларли. Таққослаш учун, Galaxy S10 ва Galaxy Note10 расмий премьерадан 16 кун ўтиб, Galaxy S9 ва Galaxy S9+ эса 20 кун ўтиб дўкон жавонларида пайдо бўлганди.

Албатта, аслида ҳамма нарса бошқача бўлиши мумкин, чунки бу маълумотлар норасмий. Samsung Galaxy S20 линейкаси сотувини тезлаштириб юбориши ҳам мумкин. Уч ҳафта ичида Samsung'нинг янги флагманларини қачон сотиб олиш мумкинлигини аниқ билиб оламиз.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 Ultra’нинг яна иккита илғор жиҳати маълум бўлди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!