Samsung Galaxy S20, S20+, ва S20 Ultra'ларнинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Samsung Galaxy S20, S20+, ва S20 Ultra'ларнинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Samsung ўзининг флагман тоифадаги Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra смартфонлари (шунингдек, Galaxy Z Flip'ни) 11 февраль куни тақдим этиши кутилаётган айни дамда ушбу оила ҳақидаги маълумотлар ёмғири жала бўлиб ёғмоқда.

Ва мана бугун ушбу қурилмаларнинг барча техник жиҳатлари сиздирилди. Эътибор беринг, бу ерда келтирилган маълумотларнинг барчаси девайсларнинг, асосан, Европа бозори учун мўлжалланган 5G версиясига тегишли.

Galaxy S20

Юқоридаги жадвалдан кўриниб турганидек, Galaxy S20 моделига 6.2 дюймли 1440х3200 Infinity-O Динамик AMOLED экран ўрнатилиб, дисплей форма фактори 20:9 га тенг бўлади. Юқори томон марказида жойлашган айлана тирқиш камера ичида эса 4K форматда сониясига 60 кадр олиш имконига эга 10 мегапикселли линза қўйилади. Дисплейнинг янгиланиш частотаси эса 120Hz бўлади.

Смартфон Samsung'нинг 7 нанометрли Exynos 990 чипида ишлаб, 128ГБ ички хотирага эга бўлади. microSD карта уяси мавжуд. Жадвалда қурилманинг оператив хотира ҳажми кўрсатилмаган, бироқ миш-мишларга қараганда, Galaxy СS0 оиласининг барчасида стандарт 12ГБ RAM бўлади.

Орқа томонда учта: 12МП кенг бурчакли, 3х оптик (30х гача рақамли) зум имконига эга 64МП телефото ҳамда 12МП ультракенг бурчакли камера бўлади. Видео ёзиш 8K@30fps гача қўллаб-қувватланади.

4 000 мА/соатли аккумуляторга эга қурилмада AKG'нинг Dolby Atoms стерео карнайлари, сув ва чангга чидамлиликнинг IP68 даражаси мавжуд. Ўлчамлари эса 152х68х7.9 мм бўлиб, оғирилиги 164 граммни тааҳкил этади.

Galaxy S20+

Ушбу гаджет ҳам S20 билан деярли бир хил, фақат каттароқ ва ToF 3D камераси бор. 6.7" экраннинг резолюцияси, янгиланиш частотаси ва дизайни S20'ники билан бир хил. Аккумулятор сиғими эса 4 500 мА/соат. Ўлчамлари: 162х74х7.8 мм, вазни: 188 г.

Galaxy S20 Ultra

Бу смартфон борасида ҳам ҳаммаси бир хил. Гаджет оиланинг энг катта вакили бўлиб, 6.9" экрани билан ажралиб туради. Дисплейнинг техник жиҳатлари юқоридаги каби.

108 мегапикселли асосий камерага 48МП телефото, 12МП ультракенг ва ToF 3D линзалар шерик қилинган. Қурилма 10х оптик зум ҳосил қилиш имконига эга, бу 100х рақамли зумга тенг бўлади. Қурилманинг ўлчамлари 167х76х8.8 мм бўлиб, вазни 221 (!) граммга тенг. Учала смартфоннинг бошқа жиҳатлари эса бир хил.

ЎҚИНГ: Samsung'чилар борми? (2020 йил 3 сон)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!