Samsung Galaxy S20 Ultra билан ранг-барангликни ҳис этинг

Samsung Galaxy S20 Ultra билан ранг-барангликни ҳис этинг

Мобил саноатдаги энг муҳим янгиликларни улашувчи Ice Universe номли машҳур тармоқ информатори бу сафар турли хил фондаги Samsung Galaxy S20 Ultra флагман смартфонининг бир нечта расмларини эълон қилди.Расмлар турли хил фондаги Samsung Galaxy S20 Ultra'нинг олд қисмини намойиш этади. Расмий рендерларнинг хабарларига кўра, смартфоннинг олд томони худди шундай кўринишга эга.Дастлабки маълумотларга кўра, S20 Ultra 6,9 дюймли Dynamic AMOLED дисплейли Infinity-O экран ва асосий сенсори 108 мегапикселли ва 100х гибрид катталаштирилган камера билан жиҳозланади.108 мегапикселли асосий тасвир сенсоридан ташқари, Samsung Galaxy S20 Ultra яна бир конструктив хусусиятга эга бўлади. Смартфон корпуси зангламайдиган металдан тайёрланади.Samsung Galaxy S20 тақдимоти 11 февралда ўтказилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S20 қачондан сотувга чиқади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!