Samsung Galaxy S21 FE қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Samsung Galaxy S21 FE қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Ўтган йили тақдим қилинган Galaxy S20 FE смартфони Samsung учун анчайин муваффақият келтирган. Шу сабабдан, компания бу йил унинг давомчисини чиқаришга қарор қилди.

Инсайдер Ross Young'нинг Twitter орқали маълум қилишича, Galaxy S21 FE смартфони июль ойидан бошлаб оммавий ишлаб чиқарила бошлайди. Тақдимот эса августда бўлиши айтилмоқда.

S21 FE 6.4 дюймлик AMOLED экранга эга бўлади. Селфи камера ўлчами эса 32МПни ташкил этади. Ҳудудга қараб, қурилма Snapdragon 888 ёки Exynos 2100 чипларидан бирида ишлайди ҳамда 128/256ГБ хотира сиғимига эга бўлади. Смартфонга ўрнатилган аккумулятор сиғими эса 4,500 мАс га тенг.

S21 FE модели оқ, кулранг, пушти ва бинафша рангларида бўлиши кутилмоқда. Янги твитга кўра, оч яшил ва оч бинафша опциялари ҳам бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 FE аллақачон сурати билан Samsung расмий сайтига чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.