Samsung Galaxy S21 FE'нинг техник жиҳатлари расман тасдиқланди

Samsung Galaxy S21 FE'нинг техник жиҳатлари расман тасдиқланди

Янги Galaxy S21 FE смартфонининг техник жиҳатлари ва дизайни ҳақидаги маълумотлар интернет саҳифларида бир неча ойдан бери айланиб юрибди. Энди эса ушбу маълумотлар ишончли манбалар томонидан расман тасдиқланди.

ЎҚИНГ: Арзон «автономлик монстри» – Galaxy F22 тақдимоти ва хусусиятларини Samsung расман эълон қилди

Galaxy S21 FE 6.4 дюймли AMOLED дисплейига эга бўлиб, унинг резолюцияси 1080х2340 пикселни ташкил қилади. Таққослаш учун, Galaxy S21 6.2 дюймли дисплей, Galaxy S20 FE эса 6.5 дюймли экранга эга эди.

Смартфоннинг ўлчамлари 155.7 х 74.5, 7.9 миллиметрни ташкил қилади. Смартфон S20 FE'га қараган бироз кичикроқ ва ингичкароқ.

Камералар модулида учта камера жойлашган бўлиб, ундан 32МП асосий камера, 12МП ультракенг камера ҳамда 8МП телефото камера ўрин олган.

Селфи камера эса 12МП ни ташкил қилади. Ўтган йилги S20 FE'да ушбу кўрсаткич 32МП эканлигини ҳисобга олсак, буни камчилик дейиш мумкин.

Яқинда тарқалган маълумотларга кўра, Жанубий Корея учун ишлаб чиқариладиган Galaxy S21 FE'лар учун компания Snapdragon 888 чипини ўрнатса, Европа, Шимолий Америка ва бошқа ҳудудлар учун мўлжалланган смартфонга Exynos чипи қўйилади.

Қурилманинг тезкор хотираси 6ГБ ёки 8ГБ бўлса, доимий хотираси 128ГБ ёки 256ГБ'ни ташкил қилади. Шунингдек, хотирани microSD билан ҳам кенгайтириш мумкин бўлади.

Galaxy S21 FE 4,500 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлиши кутилмоқда. Смартфон 44 ваттда қувват олиш эҳтимоли ҳам бор. Бироқ смартфон қутисидан 25 ваттлик қувватлагич чиқиши эҳтимоли катта.

ЎҚИНГ: Exynos 2200 процессори Snapdragon 895 чипидан устун келди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.