Samsung Galaxy S21 FE'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy S21 FE'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Бир неча ойлик кечиктирилишлардан сўнг ниҳоят Galaxy S21 FE модели тақдим этилди. Қизиқ томони шундаки, ушбу FE модель S21 сериясидан бир йил ўтиб, S22 серияси тақдимотига яқин тақдим қилинди. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M52 5G'нинг техник ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Samsung одатда Fan Edition моделида учта хусусиятга эътибор қаратади. Булар - дисплей, унумдорлик ва камера. Қурилма нисбатан арзонроқ нархга кучли техник жиҳатларни таклиф этади. Шунинг учун, FE моделлари “флагманлар қотили“ номи билан танилган. S21 FE'ни бундай деб ата олмаймиз, бироқ ҳақиқатдан ҳам смартфон флагманлар хусусиятини тақдим эта олади. 

Galaxy S21 FE'га 6.4 дюймли Dynamic AMOLED 2X дисплей ўрнатилган бўлиб, у HDR10+ ва 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Таққослаш учун, S20 FE модели Super AMOLED дисплейи жиҳозланган бўлиб, унда HDR10 имконяти йўқ эди. 

Фото: GSMArena

Кутилганидек, қурилмага худди S21 учлиги каби Snapdragon 888 ёки Exynos 2100 чиплари ўрнатилди. 

Камералар ҳақида маълумот берадиган бўлсак, улар эски Galaxy S20 FE'дан кўчириб олинганга ўхшамоқда. Смартфонга 12МП асосий камера, 12МП ультракенг камера, 3х оптик зумни қўллаб-қувватловчи 8МП телефото камера ва 32МП селфи камера ўрнатилган. Кўриб турганингиздек, камерада ҳеч қандай ўзгариш йўқ, бироқ янги чипсет ўзи билан Object Eraser каби ажойиб функция ва такомиллашган суратни қайта ишлаш тизимини олиб келган. 

Қурилма стерео динамик ва экраности бармоқ изи сканерига эга. Афсуски, хотира ҳажмини microSD картаси билан кенгайтиришнинг иложи йўқ. 

IP стандарти ҳам S сериясининг муҳим бир қисми. S21 FE'да ҳам сув ва чангдан ҳимояловчи IP68 стандарти мавжуд. Смартфоннинг корпус тузилиши Galaxy S21 моделига ўхшайди - олд панель Gorilla Glass Victus шишаси билан ҳимояланган, орқа панель пластикдан, ром эса алюминийдан ишланган. 

Samsung Galaxy S21 FE 5G'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 155.7х74.5х7.9мм, 177г; олд шиша (Gorilla Glass Victus), орқа панель пластик, алуминум ром; IP68 стандарти. 

> Дисплей: 6.40“ Dynamic AMOLED 2X, 120Hz, HDR10+, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 411ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 5G (5 nm)/Exynos 2100 (5 nm): Саккиз ядроли(1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680)/Саккиз ядроли(1x2.9 GHz Cortex-X1 & 3x2.80 GHz Cortex-A78 & 4x2.2 GHz Cortex-A55); Adreno 660/Mali-G78 MP14. 

> Хотира: 6/128ГБ, 8/128ГБ, 8/256ГБ 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, One UI 4. 

> Камера: Асосий камера: 12МП, f/1.8, 26мм, 1/1.76“, 1.8µm, Қўш Пиксел PDAF, OIS; Ультракенг камера: 12МП, f/2.2, 13мм, 123˚, 1/3.0“, 1.12µm; Телефото: 8МП, f/2.4, 76мм, 1/4.5“, 1.0µm, PDAF, OIS, 3х оптик зум. 

> Селфи камера: 32МП, f/2.2, 26мм (кенг), 1/2.74“, 0.8µm. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30/60 кадр/сек, [email protected]/60/240 кадр/сек, 720п@960 кадр/сек, HDR10+, gyro-EIS; Селфи камера: 4К@30/60 кадр/сек, [email protected]/60 кадр/сек, gyro-EIS. 

> Аккумулятор: 4,500 мАс; Fast Charging 25W, 50% - 30 дақиқада (рекламага кўра), 15 ватт симсиз қувватланиш имконияти, ўзидан қувват бериш имконияти, USB Power Delivery 3.0. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC. 

Қурилмада 3.5мм аудио жек ва microSD уяси мавжуд эмас. Шунингдек, қурилманинг арзонроқ 4G версияси тақдим этилмади. 

Қадоқ таркиби 

Apple ортидан Samsung ҳам смартфонларни қувватлагичсиз сотишни бошлади. Қурилма қутисида смартфон билан бирга USB-C кабели бўлади ҳолос. 

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Galaxy A22'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.