Samsung Galaxy S21 Ultra'нинг расмлари ва батафсил техник хусусиятлари сиздирилди

Samsung Galaxy S21 Ultra'нинг расмлари ва батафсил техник хусусиятлари сиздирилди

Samsung ўзининг навбатдаги Galaxy S21 смартфонларини январь ойи ўрталарида тақдим қилиши кутилмоқда. Ҳозирга қадар смартфонлар ҳақида талайгина маълумот сиздирилган.

Худди шундай, Galaxy S21 Ultra смартфонининг расмлари ва батафсил техник жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар ҳам пайдо бўлди.

S21 оиласининг премиум вакили бўлган S21 Ultra модели икки тусли Phantom Silver ҳамда қора рангларда сотувга чиқади.

Смартфон экрани 6.8 дюйм диагоналга эга бўлади. Бу эса S20 Ultra'никидан 1/10 дюйм кичикроқ. Экран, шунингдек, S20 Ultra'никига нисбатан яссироқ бўлади. Орқа панель ҳам нисбатан яссироқ. Қурилманинг роми металлдан, орқа панели эса шишадан бўлади.

...

Dynamic AMOLED 2х дисплейи 1440p+ резолюцияга эга. Экран форма фактори 20:9, пиксел зичлиги эса 515 пиксел/дюйм бўлади. Samsung ушбу экранни 120Hz янгиланиш частотаси билан жиҳозлаган, бироқ мослашувчан частотаси сабабли дисплей қувватни ўта самарали сарфлайди. Бундан ташқари, экран ўта даражада ёрқин бўлади. Максимал ёрқинлик 1,600 нитга тенг. Олд панелни Gorilla Glass Victus шишаси ҳимойлаб туради.

Камера бўртмаси S21 смартфонларининг ўзига хос дизайн элементи ҳисобланади. S21 Ultra энг яхши камералар билан жиҳозланади. Смартфонга 4 та, жумладан, яхшиланган 108МП 1/1.33" камера қўйилади. 3D ToF датчикли S20 Ultra'дан фарқли равишда, S21 Ultra лазерли автофокусдан фойдаланади. Иккинчи камера эса 12МП резолюцияли ультракенг бурчакли линза бўлади. Ультракенг камера 1.4 µм пиксел, фазани аниқловчи автофокус ва 120° кўриш майдонига эга бўлади.

Қолган икки камера эса телефото камера ҳисобланади. Уларнинг бири 10х букланган перископ (240 мм га тенг 10° кўриш майдони, ф/2.4 апертура), иккинчиси эса анъанавий 2х камера (35° кўриш майдони, f/2.4 апертура) бўлади. Ҳар икки камера ҳам 10МП линзадан (1/3.24", 1.22 µм пиксел) фойдаланди. Фокус узунликлари ўртасидаги алмашиниш гибрид зум сабабли силлиқ кечади.

Селфи камера 40МП 1/2.8" датчик (0.7 µм пиксел) ва автофокусли 80° линзага эга бўлади. Видео ёзув борасида, орқа камера сониясига 30 та кадрли 8K, сониясига 60 та кадрли 4K ва сониясига 240 та кадрли 1080p видеолар ёза олади.

Баъзи минтақалар учун чиқарилган Galaxy S21 Ultra смартфонига Exynos 2100 чипсети ўрнатилади. Асосий процессор 1 та 2.9GHz частотали асосий, 3 та 2.8GHz частотали юқори даражада унумдор ва 4 та 2.4GHz частотали кичик ядроларга эга бўлади.

S21 серияси январь ўрталарида тақдим қилиниши кутилмоқда. Samsung ўзининг Exynos 2100 чипсетини 12 январь куни, яъни смартфонлар тақдимотидан икки кун олдин намойиш қилишни режалаган. S21 Ultra, шунингдек, S Pen стилусини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Смартфон қадоғи таркибига келсак, USB кабелдан бошқа нарсани қадоқ ичидан топмайсиз. 5,000 мАс аккумуляторга эга флагман 45 Вт да тезкор қувватланади, бироқ қувватлагич адаптерни алоҳида сотиб олишингизга тўғри келади. AKG қулоқчинлардан ҳам умид узаверинг.

Европада S21 Ultra 1,400 евро атрофида сотувга чиқади. Хотираси эса 12ГБ тезкор, 128/256/512ГБ доимий хотира бўлади. microSD карта слоти ҳам бўлмаслиги айтилмоқда.

Дарвоқе, сайтимизда сиз Galaxy S21 смартфонларининг сифатли рендерлари билан танишишингиз, учала модель ҳажмини кўрсатувчи «жонли» сурат билан танишишингиз, учала модель учун чиқарилган расмий видеони кўришингиз, Geekbench синови натижалари билан танишишингиз, смартфонлар нархини билишингиз, флагманларни қулфдан чиқаришнинг кутилмаган усули ҳақида ўқишингиз ва моделлар ҳақидаги барча асосий маълумотлар билан битта саҳифада танишишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Exynos 2100 процессорли Galaxy S21+ ҳамда S21 Ultra флагманларини Geekbench’да таққослаб кўрсатишди!