Samsung Galaxy S21'ларнинг аниқ тақдимот санасини айтишди!

Samsung Galaxy S21'ларнинг аниқ тақдимот санасини айтишди!

Жанубий кореялик техногигант одатда ўзининг флагман смартфонларини февралда намойиш қилишига ўрганиб қолганмиз. Лекин Galaxy S21 туркумига келиб, Samsung бу борадаги тактикасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақида илгари ҳам хабар берган эдик.

Энди эса, Twitter информаторларидан бири Жон Проссернинг хабар беришича, Samsung ўзининг навбатдаги S21 линейкасини 2021 йил 14 январда тақдим қилмоқчи. Жон бундан олдин iPhone 12 смартфонлари тақдимот санаси ҳақида ҳам олдиндан аниқ маълумот берганди. Умуман олганда, ушбу инсайдер бир неча марта муҳим маълумотларни сиздирган ва улар тўғри бўлиб чиққан.

Демак, 14 январда флагманларнинг календарь йилидаги энг эрта тақдимоти бўлади. Твитда яна маълум қилинишича, олдиндан буюртмалар айни тақдимот кунидан, савдолар эса икки ҳафтадан сўнг, яъни 29 январдан бошланади.

Информаторга кўра, S21 линейкаси таркибида учта: Galaxy S21, Galaxy S21+ ва Galaxy S21 Ultra моделлари бўлади. Учала қурилма жами олти рангда сотувга чиқади. Samsung Galaxy S21 модели кулранг, пушти, бинафшаранг ва оқ рангларда, S21+ эса қора ёки кумушранглардан бирида, Ultra бўлса қора, кумушранг ва бинафшаранг кўринишда сотувда мавжуд бўлади.

Жон яна S21'лар қайси давлатларда ишлаб чиқарилишини ҳам айтиб ўтган. Навбатдаги S флагманлари тўртта давлатдаги заводларда ишлаб чиқарилади. Булар: Бразилия, Индонезия, Жанубий Корея ва Ветнам.

Шунингдек, сайтимиздан S21'ларнинг сифатли расмларини кўришингиз, учала модель ўртасидаги фарқли ва ўхшаш томонлар ҳақида ўқишингиз ва жонли видеода смартфонлар камераси жойлашувини кўришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 20'лар Samsung'нинг ҳафсаласини пир қилмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.