Samsung Galaxy S22 серияси қайси санада тақдим этилиши маълум бўлди

Samsung Galaxy S22 серияси қайси санада тақдим этилиши маълум бўлди

Samsung янги Galaxy S22 серияси февраль ойида тақдим этилиши ҳақида маълумот берган эди. Аммо смартфонлар қайси санада тақдим этилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаганди. 

Бугун кореялик техногигант қурилмалар 9 февраль санасида тақдим этилишини маълум қилди. 

Samsung'нинг айтишича, тадбирда энг диққатга сазовор S серия смартфони тақдим этилади. Албатта, бу билан компания S-Pen уясига эга бўлган Galaxy S22 Ultra'га урғу бермоқда. 

Тадбир жонли эфирда намойиш этилади. Шундай қилиб, томошабинлар шу вақтинг ўзида янги қурилмалар билан танишишлари мумкин бўлади. 

Ҳозирча S22 сериясидан ташқари бошқа қурилмаларнинг тақдим этилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бироқ ушбу тадбирда Galaxy Tab S8 серияси ҳам тақдим этилиши мумкин. Яқинда тарқалган маълумотларга кўра, янги Tab S8 серияси Tab S8, Tab S8+ ва Tab S8 Ultra планшетларидан иборат бўлади. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 ёки Tab S8 сериясига олдиндан буюртма бериб 50 долларлик ваучерга эга бўлинг 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.