Samsung Galaxy S22 серияси смартфонларининг камера имкониятлари, дисплей ўлчамлари ҳамда аккумулятор сиғими қанча бўлиши маълум бўлди

Samsung Galaxy S22 серияси смартфонларининг камера имкониятлари, дисплей ўлчамлари ҳамда аккумулятор сиғими қанча бўлиши маълум бўлди

Ўтган ҳафта "Samsung Unpacked" тақдимотида Galaxy Z Fold3 ҳамда Z Flip3 букламафонлари таништирилди. Энди эса барча диққат эътибор янги S22 сериясига қаратилиши аниқ. Ice Universe S22 моделларининг айрим техник жиҳатлари ҳақида маълумот берди. S21 серияси билан таққослаганда янги моделларнинг умумий дизайнида бироз ўзгариш бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra борасида Samsung мухлисларининг орзуси армонга айланди

Дисплей ўлчамлари билан бошласак, Galaxy S22 - 6.06 дюймли дисплейга эга бўлади. Galaxy S22+ ва Galaxy S22 Ultra смартфонларига 6.55 ҳамда 6.81 дюймли дисплей ўрнатилади. Таққослаш учун, Galaxy S21 - 6.2, S21+ - 6.7, S21 Ultra'га эса 6.8 дюймли дисплейлар ўрнатилган.

Барча S22 смартфонлари 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Улардан фақатгина Ultra модели QHD+ резолюцияни қўллаб-қувватловчи дисплейга эга бўлади.

Смартфон камералари ҳақида гап борар экан, S22 ҳамда S22+ 50МП асосий камера, 3х оптик зумни қўллаб-қувватловчи 12МП телефото камера ва ультракенг камерага эга бўлади. Уларнинг “акаси“ S22 Ultra'га эса 108МП асосий камера, 12МП 3х оптик зумни қўллаб-қувватловчи телефото камера, 12МП 10х оптик зумни қўллаб-қувватловчи иккинчи телефото камера ҳамда 12МП ультракенг камера ўрнатилади.

Аккумулятор сиғими эса S22 ва S22+ смартфонларида 3,800 ҳамда 4,600 мАс сиғимли аккумулятор бўлади. S22 Ultra эса 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади. Смартфонлар неча ваттда қувват олиши эса ҳали аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Galaxy S22'нинг камераси борасидаги маълумотлар сиздирилди. Samsung ижобий ўзгариш қилмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!