Samsung Galaxy S22 смартфонининг айрим техник жиҳатлари маълум бўлди!

Samsung Galaxy S22 смартфонининг айрим техник жиҳатлари маълум бўлди!

Ўтган ҳафта Ice Universe нашри Galaxy S22 серияси смартфонларининг чиплари ҳамда камералари, шунингдек, S22 Ultra'нинг зарядланиш тезлиги ҳақида маълумот берган эди.

Нашрнинг сўнги сиздирилган маълумотларига кўра, Galaxy S22 қурилмаси 3,700 мАс сиғимли аккумулятор ҳамда 25 ватт қувватлаш технологиясига эга бўлади.

Қизиқарли томони шундаки, S22+ ва S22 Ultra смартфонлари 45 ваттда қувват олади. Қувватлаш адапери учун харидорлар яна қўшимча пул сарфлашларига тўғри келади, чунки катта эҳтимол билан янги смартфонларнинг қутисида қувватлагич бўлмайди.

Шунингдек, смартфон ҳажми нисбатан кичрайган. Унинг дисплей ҳажми 6.06 дюймни ташкил қилади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22 смартфонининг корпус ўлчамлари iPhone 13 билан таққосланди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!