Samsung Galaxy S22 Ultra 200МП Olympus камерага эга бўлиши мумкин

Samsung Galaxy S22 Ultra 200МП Olympus камерага эга бўлиши мумкин

Келаси йил тақдим этиладиган Galaxy S22 Ultra 200МП асосий камерага эга бўлиши ҳақида интернет тармоқларида баъзи миш-мишлар юрибди. Ушбу камера S21 Ultra'даги 108МП ISOCELL HM3 сенсорга эга бўлган камеранинг такомиллашган версияси бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M22'нинг техник жиҳатлари ва рендерлари сиздирилди

Ушбу хабарлар корейс нашрларида тарқалган бўлиб, унга кўра, япониялик камера ишлаб чиқарувчи Olympus компанияси Samsung билан ҳамкорлик қилади. Samsung эса Galaxy S22 Ultra'ни айнан Olympus томонидан ишлаб чиқарилган 200МП камера билан жиҳозлайди.

Хабарда, шунингдек, қурилма S Pen'ни қўллаб-қувватлаши ҳақида ҳам маълумот берилган. Смартфонда стилус учун уя бўлиши ёки бўлмаслиги номаълум.

Ҳозирча ушбу хабарлар шунчаки миш-миш бўлиши мумкин. Воқеалар ривожини эса кузатиб борамиз.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Z Fold 3 ва унинг асосий техник жиҳатлари TENAA сайтида пайдо бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!