Samsung Galaxy S22 Ultra GeekBench'да тестдан ўтди

Samsung Galaxy S22 Ultra GeekBench'да тестдан ўтди

Ниҳоят Galaxy S22 Ultra ҳам GeekBench'да тест топширди. Синовдаги қурилма Exynos 2200 ҳамда 8ГБ тезкор хотирага эга эди. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22+ смартфони GeekBench'да тестдан ўтди

Тест натижаларига кўра, смартфон бир ядроли тестда 691 балл, кўп ядроли тестда эса 3167 баллни қўлга киритди. Бу Tensor ҳамда Snapdragon 888 чипларининг қайд этган натижалари билан ўхшаш бўлса, A15 Bionic чипининг натижасидан пастроқ ҳисобланади. 

Бенчмаркда синовдан ўтган қурилманинг модель рақами SM-S908B бўлиб, катта эҳтимол билан бу S22 Ultra бўлиши мумкин. Аввалроқ SM-S906B модель рақамига эга бўлган Galaxy S22+ ҳам GeekBench'да тестдан ўтганди. 

Galaxy S22 cерияси 8 февраль санасида тақдим этилади. Серия учта смартфондан ташкил топган бўлиб, S22 қурилмаси 6.06 дюймли FHD+ дисплейи, S22+ эса 6.55 дюймли FHD+ дисплей билан жиҳозланади. Cериядаги энг катта смартфон Galaxy S22 Ultra бўлиб, унинг дисплей ҳажми 6.81 дюймли ташкил қилади. 

Камера ҳақида маълумот берадиган бўлсак, Galaxy S22 ҳамда S22+ смартфонлари 50МП асосий камера, 12МП ультракенг камера, 10МП 3х зум камера ҳамда 10МП селфи камерага эга бўлади. 

Galaxy S22 Ultra эса 108МП асосий камера, 12МП ультракенг камера, иккита 3х ҳамда 10х зумни қўллаб-қувватловчи телефото камера ҳамда 40МП селфи камера билан жиҳозланади. 

ЎҚИНГ: Galaxy A73'нинг рендерлари эълон қилинди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!