Samsung Galaxy S22 Ultra ҳақида навбатдаги маълумот пайдо бўлди

Samsung Galaxy S22 Ultra ҳақида навбатдаги маълумот пайдо бўлди

Ўтган йили тақдим қилинган Galaxy S20 Ultra смартфони 45 ваттда симли қувватлана оларди, бироқ бу йилги S21 Ultra'нинг зарядланиш тезлиги 25 ваттга туширилган эди. Янги тарқалган миш-мишга кўра, корейс конгломерати келаси йилги S22 Ultra'ни яна 45 ваттда қувват оладиган қилади.

ЎҚИНГ: Exynos 2200 ҳақиқатан ўта кучли бўлади

Бу ҳақда ишончли инсайдер Ice Universe'га таяниб GSMArena хабар бермоқда. Инсайдернинг таъкидлашича, Galaxy S22 Ultra'нинг 45 ваттда (10В/4.5А) заряд олиши 100% тасдиқланган. S22 оиласининг бошқа вакиллари 45 ёки 25 ваттдан қай бирида қувват олиши ҳозирча аниқ эмас.

Galaxy S21 Ultra

Аккумулятор сиғимига тўхталсак, 3C сертификатлари Plus модели 4,500 мАс, Ultra эса 5,000 мАс аккумуляторга эга бўлишини кўрсатмоқда.

Galaxy S22 серияси тақдимотига ҳали бир неча ой бор, лекин маълумотлар сиздирилишда давом этмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22'лар эртароқ тақдим қилиниши мумкин