Samsung Galaxy S22 Ultra'нинг рендерлари эълон қилинди!

Samsung Galaxy S22 Ultra'нинг рендерлари эълон қилинди!

Galaxy S22 сериясининг тақдим этилишига ҳали бир неча ой вақт бор, бироқ қурилмаларнинг техник жиҳатлари ҳақида шу кунгача кўплаб хабарлар эълон қилинди. Энди смартфонларнинг рендерлари ҳам секин аста пайдо бўлмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22 смартфонининг корпус ўлчамлари iPhone 13 билан таққосланди

OnLeaks сайти Galaxy S22 Ultra'нинг 3D рендер суратларини тақдим этди. Суратлар смартфоннинг дизайни ва айрим хусусиятларини ошкор қилган.

Смартфон камера модулининг ўзгарганлиги биринчи диққатни тортадиган факторлардан бири. Авваллари бундай шаклдаги камера модулига эга Galaxy смартфонини кўрмаган эдик.

Энг муҳим ўзгаришлардан бири бу - смартфонда махсус S Pen учун уя яратилган. Энди S22 Ultra'ни Galaxy Note сериясининг давомчиси бўлади деб ҳам айтиш мумкин. Чунки қуримада стилус учун уя борлиги ҳамда унинг корпус бурчаклари қиррали эканлиги кўпчиликка Note сериясини эслатиб юборади.

Galaxy S21 Ultra қурилмаси S Pen'ни қўллаб-қувватловчи биринчи S сериядаги смартфон бўлган эди. Аммо қурилмада S Pen учун уя бўлмаганлиги сабаб, уни алоҳида стилус учун уяга эга ғилоф билан сотиб олиш керак эди. Бу ўз навбатида қўшимча маблағ сарфлашга сабабчи бўлган.

Миш-мишларга кўра, Galaxy Note серияси энди чиқмайди. S22 Ultra эса Note сериясининг мантиқий давомчиси бўлади.

Шунингдек, Galaxy S22 сериясидаги смартфонларнинг айрим техник жиҳатлари ҳам маълум бўлди. Galaxy S22 ҳамда S22+ смартфонлари учта камерага эга бўлиб, уларнинг асосий камераси 50МП ни ташкил қилади. Асосий камерса 108МП бўлган Galaxy S22 Ultra эса тўрта камерага эга бўлади.

Учала смартфон Exynos 2200 (баъзи худуд бозорлари учун Snapdragon 898) чипи билан жиҳозланиши тахмин қилинмоқда. Улар Android 12 операцион тизимига асосланган One UI 4 график қобиғида ишлайди.

Galaxy S22 смартфони 3,700 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлиб, уни 25 ваттда қувватлаш мумкин. Galaxy S22+ қурилмаси 4,500 мАс, Galaxy S22 Ultra эса 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. Иккала смартфон ҳам 45 ватт тезкор қувватланиш имкониятига эга бўлади.

ЎҚИНГ: 50МП асосий камера ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумулятор: Samsung'дан 200 долларлик янги ҳамёнбоп смартфон

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!