Samsung Galaxy S23 Ultra'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy S23 Ultra'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Бир йил ўтиб, Galaxy S22 Ultra камера ва чипсетдаги ўзгаришлар билан S23 Ultra'га янгиланди. Ҳақиқатдан ҳам, S23 Ultra'да ўзгаришлар асосий камера ва чипсетда бўлган ҳолос. Қолган кўрсаткичлар бўйича янги модель ўтган йилги S22 Ultra'дан фарқ қилмайди. Бироқ бу қоғоздаги ёзувлар холос. 

Янги Ultra бу йил Snapdragon 8 Gen2 чипи билан жиҳозланди. Ядроларининг унумдорлик даражаси оширилган ушбу чип айнан Galaxy S23 моделлари учун мослаштирилган. Гарчи аккумулятор сиғимида ўзгариш бўлмаган бўлса-да, Snapdragon 8 Gen2 чипининг самарадорлиги яхши бўлгани қурилманинг қуввати узоқроқ муддатга етишига хизмат қилади. 

Янги Ultra'да 108МП асосий камера 200МП резолюцияга оширилди. Қолган камераларда ўзгариш йўқ. 10х зумли камерани фақат Galaxy Ultra флагманларида топиш мумкин. Бошқа рақобатчи компанияларнинг флагманларида бундай имконият мавжуд эмас. S23 моделлари орасида фақатгина Ultra моделнинг ультракенг камераси автофокус функциясига эга. 

Қолган техник кўрсаткичларида ҳеч қандай катта ўзгриш йўқ. Мисол учун, аккумулятор сиғими ва зарядлаш тезлиги ҳамон ўша-ўша. Бармоқ изи сканеринг ультра товушли тури қўйилган. Яхшиямки, бу йилги Ultra'дан 128ГБ хотирали версия олиб ташланди, энди энг кичик хотира 256ГБ ни ташкил қилади. 

Samsung Galaxy S23 Ultra'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 163.4х78.1х8.9мм, 234г; олд панель (Gorilla Glass Victus 2), орқа панель (Gorilla Glass Victus 2), алюминий корпус; IP68.

> Дисплей: 6.80 дюймли Dynamic AMOLED 2X, 120 герц, HDR 10+, 1750 нитс ёрқинлик (максимал), 1440х3088 пиксел резолюция, 19.3:9 форма фактори, 501ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8550-AC Snapdragon 8 Gen 2 (4 nm): Саккиз ядроли (1x3.36 GHz Cortex-X3 & 2x2.8 GHz Cortex-A715 & 2x2.8 GHz Cortex-A710 & 3x2.0 GHz Cortex-A510); Adreno 740.

> Хотира: 8/256ГБ, 12/512ГБ 12ГБ/1ТБ; UFS 4.0.

> ОТ/Дастур таъминот: Android 13, One UI 5.1.

> Камера: Асосий камера: 200 МП, f/1.7, 24мм, 1/1.3“, 0.6µm, кўп йўналишли PDAF, лазер автофокус, OIS; Телефото камера: 10 МП, f/2.4, 70мм, 1/3.52“, 1.12µm, қўш пиксел PDAF, OIS, 3х оптик зум; Телефото камера: 10 МП, f/4.9, 230мм, 1/3.52“, 1.12µm, қўш пиксел PDAF, OIS, 10х оптик зум; Ультракенг камера: 12 МП, f/2.2, 13мм, 120˚, 1/2.55“, 1.4µm, қўш пиксел PDAF, Super Steady видео.

> Селфи камера: 12 МП, f/2.2, 26мм (кенг), қўш пиксел PDAF.

> Видео ёзув: Асосий камера: 8К@24/30fps, 4К@30/60fps, 1080p@30/60/240fps, 720p@960fps, HDR 10+, стерео овоз ёзиш, gyro-IES; Селфи камера: 4К@30/60fps, 1080p@30fps.

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 45 ватт қувватлаш технологияси, 65% - 30 дақиқада (рекламага кўра), симсиз қувват олиш ҳамда ўзидан қувват бериш имконияти. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, ультра товушли); стилус (Bluetooth билан интеграллашган); NFC; стерео динамик; Samsung DeX.

Бу йилги S23 Ultra ҳам худди ўтган йилги модель каби S-Pen билан жиҳозланганлигини айтиб ўтиш лозим. Авваллари бундай имконият фақат Note сериясига берилар эди. Бироқ компания Note моделларидан воз кечиб, стилусни энг асосий S смартфон ҳисобланадиган Ultra'га ўтказди. Кўринишидан, стилусда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Ҳар ҳолда Samsung тақдимотда стилусга тўхталиб ўтмади. 

Қадоқ таркиби 

Samsung флагманлари кичик қутида келишига ҳамма ўрганиб қолди. 

Қутининг ичида смартфон билан бирга USB-C кабели ва SIM-карта игнаси бўлади холос. Қуввлаш адаптерини қўшимча маблағ эвазига сотиб олиш керак. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S23'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!