Samsung Galaxy S7 ҳамда S7 edge сирлари бўйича маслаҳатлар

  •   DiMaX
  •  5895
  •  05.04.2017 15:57

Samsung Galaxy S7 ҳамда S7 edge сирлари бўйича маслаҳатлар

Мазкур икки янги моделнинг айрим янгича функция ва имкониятлари борки, улардан бу қурилмаларнинг бахтли эгалари буткул хабардор бўлмасликлари мумкин. Бу имкониятларнинг кўпчилиги шунчаки TouchWiz фойдаланувчи интерфейсининг мураккаб менюсига яширилган.

Хулласи калом, қуйидаги тавсиялар орқали, Samsung Galaxy S7 ёки S7 edge смартфонингизнинг ишлашини қулайроқ, қувват сарфлашини камроқ қилишингиз мумкин.

  1. Смарт-билдиришномалар қулай, лекин улар аккумулятор қувватини тезроқ тугатади.

Ушбу функция, ўтказиб юборилган қўнғироқлар ва янги матнли хабарлардан сиз смартфонни қўлингизга олганингизда огоҳ этади. Ўз-ўзидан маълумки, бунинг учун у ҳаракатланиш датчигини ишга солади, бу эса батареянинг қувватини кўпроқ кетказади. Шунинг учун, агарда смарт-билдиришномалардан фойдаланмайдиган бўлсангиз, мазкур функцияни ўчириб қўйишни тавсия этамиз. Бунинг учун девайс созламалари – «Настройки»ни очиб, кенгайтирилган функцияларига, яъни «Расширенные функции» бўлимига ўтасиз. У ердаги «Смарт-уведомления»ни ўчириб қўйсангиз бўлди.

  1. Ихчам дисплей режимидан фойдаланинг.

Galaxy S7’даги мазкур махфий функция Nova Launcher ёрдамида аниқланган. Бу дастур интерфейсни кенгайтириш DPI’сига киришга имкон берган. Бунинг учун сиз Nova Launcher иловасини юклаб олиб, сўнг мана бу ердаги йўриқнома асосида экраннинг ихчам режимини фаоллаштиришингиз мумкин.

  1. Автоматик ўчиб-ёнишни режалаштиринг.

Galaxy S7 ёки Galaxy S7 Edge гаджетингиз сиз белгилаб қўйган вақтда автоматик тарзда ўчиб-ёниши мумкин. Бу эса смартфонингизни оптимизация қилишга, унинг «дам олиб олиши»га ёрдам беради. Агар шу функцияни ёқиб қўйсангиз, телефонингиз сиз ишлатмаётган пайти ўчиб-ёнади. Уни ёқиш учун созламаларнинг «Архивация и сброс» бўлимига кирасиз.

  1. Қорамтирроқ мавзулар ёрдамида аккумулятор қувватини тежанг.

Тўқроқ ранглардаги расмлар AMOLED-экранли қурилмаларнинг қувват тежашига ижобий таъсир этади. Чунки қорамтир рангларни акс эттирганида экраннинг шу пикселлари ёнмайди, бу эса токни тежайди. Мутлақо қоп-қора мавзулар эса смартфоннинг битта қувват билан ишлаш давомийлигини яхшигина узайтиради. Бу усулдан фойдаланиш учун, «Мавзулар дўкони» – «Магазин тем»га кириб, у ердан тўқ рангли бирор мавзуни, масалан – [MINU] Black Edition’ни олиб ўрнатинг.

  1. Яширилган «Ойналарни маҳкамлаш» функциясини топиб ишлатинг.

Мазкур функция илк бор Android Lollipop версиясида қўлланган бўлиб, у биттагина иловани экранда маҳкамлаб қўйишдан иборат. Маҳкамлаб қўйилган дастур ойнасини оддий «Уйга», «Орқага» ёки «Охирги иловалар» тугмачаларини босиш орқали ўчириб бўлмайди. Лекин шу «Ойналарни маҳкамлаш» функцияси TouchWiz тизим менюсининг чуқур жойига яшириб қўйилган. Ундан фойдаланиш учун созламаларнинг «Экран блокировки и безопасность» бўлимини очинг, ундан «Другие параметры»га ўтинг. Пастгача варақлаб тушсангиз, «Прикрепить окна» опцияси кўринади. Ўшани ёққач, энди сиз «Недавние приложения» менюсидаги исталган иловани экранга маҳкамлаб қўйсангиз бўлади. Бу функция, масалан, ёш болага фақат биттагина ўйин-иловадан фойдаланиши учун смартфонингизни бериб турганингизда жуда асқотади. Маҳкамланган иловани экрандан олиб ташлаш учун эса «Недавние приложения» ва «Орқага» тугмачаларини баравар босиш керак бўлади.

  1. Смартфонингиз кўрилмаган билдиришномаларни эслатиб туриши мумкин.

Агарда, телефонингиз сизга ўтказиб юборилган билдиришномаларни кейинчалик эслатиб туришини истасангиз, эслатиш функциясини ёқиб қўйинг. Мазкур опцияни созламаларнинг махсус имкониятлар – «Специальные возможности» бўлимидан топасиз.

  1. Эшик қўнғироғи детектори ва «энага» датчикларидан фойдаланинг.

Galaxy S7 ёки Galaxy S7 Edge смартфонингиз сизнинг эшигингиз қўнғироғи товушини аниқлашидан, гўдагингиз йиғиси овозини таний олишидан хабарингиз бормиди? Бу функциялар ҳам созламаларнинг «Специальные возможности» бўлимида жойлашган. Уларни топиб, ёқиб қўйиб, ишлатишингиз мумкин.

  1. Тугмачанинг ёритилиб туриши вақтини ҳам ўзингиз бошқара оласиз.

Афсуски, Samsung компанияси «Орқага» ва «Охирги иловалар» тугмачаларини созлаш имкониятларини TouchWiz’дан олиб ташлаган. Бироқ уларни созлаш имконияти бошқа дастурчи томонидан алоҳида илова тарзида тақдим этилган. Galaxy Button Lights номли бу илова тугмачаларнинг ёритилиб туриш муддатини созлаш ёки буткул ўчириб қўйиш имконини беради.

Булардан ташқари, Samsung Galaxy туркумига мансуб қурилмалар параметрларини батафсилроқ кўриш учун териладиган махфий кодлар ҳам мавжудлигини эслатиб ўтамиз.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!