Samsung Galaxy S7 ва Galaxy Note 5’да мусиқа учун иккинчи динамик ҳам ишга туширилди

  •   DiMaX
  •  2064
  •  09.03.2017 16:24

Samsung Galaxy S7 ва Galaxy Note 5’да мусиқа учун иккинчи динамик ҳам ишга туширилди

Samsung’нинг сўнгги флагманларида овозларни янгратиш ва мусиқа тинглаш учун биттагина динамикдан фойдаланилади. Тўғри, Galaxy S7 ва Galaxy Note 5 чиқарадиган товуш сифати яхши, аммо кўпчилик фойдаланувчиларга бу камдек туюлади.

Шунинг учун ҳам XDA Developers форумида четки ишлаб чиқувчилар томонидан Galaxy S7 флагмани учун Sound Mod 19 устқурмаси (надстройкаси) ҳамда Galaxy Note 5 учун Sound Mod 2 устқурмаси тақдим этилди. Улар девайс корпусининг юқори қисмида жойлашган суҳбатлашиш динамигини мусиқа ва бошқа товушларни ҳам чиқарувчи тўлақонли карнайга айлантиради. Бундан ташқари, мазкур устқурмалар қўнғироқлардаги товушнинг ҳамда симсиз Bluetooth-гарнитураларга узатиладиган овоз ва медианинг сифатини яхшилайди.

Шуниси яхшики, модни ўрнатиш рут ҳуқуқини талаб этмайди, аммо прошивка архиви орқали амалга оширилади, демак – TWRP утилитаси бўлиши керак. Агар бунинг нима эканини ва қандай ишлашини яхши тушунмасангиз, у ҳолда модни ўзингиз ўрнатмаслигингизни маслаҳат берамиз. Бунинг устига, суҳбатлашиш динамиги мусиқа янгратишга мўлжалланмаган ва айрим ҳолларда у баланд овозларни чиқаришга дош бермаслиги ҳам мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!