Samsung Galaxy S8 cмартфони S Pen стилуси билан чиқарилиши мумкин

Samsung Galaxy S8 cмартфони S Pen стилуси билан чиқарилиши мумкин

Кеча Samsung маҳсулотлари билан алоқадор янгиликларни ёритадиган Sammobile нашрида ёзилган хабарга кўра, компаниянинг навбатдаги флагмани Galaxy S8 ташқи аксессуар сифатида S Pen стилуси билан жиҳозланиши мумкин экан. Албатта, бундай қарор бироз кутилмаган янгилик ҳисобланади: сабаби Жанубий Корея компанияси фақат Galaxy Note сериясидаги смартфонларни стилус билан жиҳозлар эди.

Нашрнинг тахмин қилишича, стилус 6 дюймли экранга эга бўладиган Galaxy S8 Plus учун кўзда тутилиши кутилмоқда. Чунки бундай катта экранли смартфондан  стилус билан фойдаланиш қўшимча қулайлик беради. Samsung кўплаб Galaxy Note серияси мухлисларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда шундай қарорга келган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Сўнгги хабарларга кўра, Samsung Galaxy S8 флагманлари 2017 йилнинг апрель ойида Нью-Йорк шаҳрида намойиш этилиши мумкин.