Samsung Galaxy S8 “кучли” камерага эгалигини исботлайдиган кадрлар

Samsung Galaxy S8 “кучли” камерага эгалигини исботлайдиган кадрлар

2017 йилнинг 29 март куни тақдим қилинган Samsung Galaxy S8 ва S8 Plus флагман смартфонлари хусусида деярли барча маълумотларни мунтазам бериб боряпмиз. Йилнинг пешқадам илғор смартфонларидан бири бўлиши кутилаётган 5,8 ва 6,2 дюйм дисплейларга эга смартфонларнинг ромсиз дизайни — улардаги бош инновация. Шунингдек, сўнгги пайтларда фойдаланувчилар томонидан эълон қилинаётган, бу флагманда тасвирга олинган суратлар унинг кучли камера соҳиби эканини исботламоқда.

Олд камера 8 мегапикселли, орқа камера — 12 МП. Dual Pixel технологияси ёруғлик паст жойда ва кичик объектларни сифатли суратга олишда ёрдам беради.

Қуйидаги суратларнинг сифатига ўзингиз баҳо беринг.

Samsung Galaxy S8 гаджетининг бош ва олд камераларида автофокус функцияси мавжуд. Бош камера сенсорининг пиксел сиғими 1.4µm микронга тенг. Ҳар иккала камера учун f/1.7 стандартидаги ёруғликни қабул қилувчи приборлари танланган. Шунингдек, 8 МП сурат олувчи олд камеранинг пиксел сиғимиям юқори — 1.22µm микрон. У кенг бурчак остида сурат олади.

Камера иловаси “сунъий ақл”, яъни илғор қайта ишлаш функциялари билан бойитилган. Мисол учун, иловада 16 та фото-филтрлардан, жумладан 8 та суратни гўзаллаштирувчи авто-филтрлардан фойдаланилган.

“Panorama”, “Фокус танлаш”, “Таом” каби режимлар тунда ва кундузи шароитларда ҳам таассуротли суратлар олиш имконини беради.

Бош камеранинг кадрларни қайта ишлаш алгоритми такомиллашгани боис, суратлар юқори аниқликда акс этмоқда. Мисол учун, камера ҳар гал 3 та кадр олади ва улардаги энг яхши жиҳатларни бирлаштириб, омихта кадрни тақдим қилади. У Galaxy S7’нинг камерасидан тез ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, 5 июн ҳолатида Samsung Galaxy S8 пойтахтимиздаги “Малика” савдо марказида 5.9 миллион сўмдан сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.