Samsung Galaxy S8’нинг барча сирлари очилди!

  •   DiMaX
  •  1732
  •  08.02.2017 16:27

Samsung Galaxy S8’нинг барча сирлари очилди!

Samsung, табиийки, янги – Galaxy S8 моделли смартфони ҳақидаги маълумотларни ошкор этишдан сақланиб турибди – улар тақдимот маросимида ўзига хос кайфият яратиши, ҳаммани лол қолдириши керак, ахир. Аммо янги қурилма ҳақида турли хабарлар чиқишдан тўхтамаяпти, яна фотосуратлари билан!

«Home»сиз телефонми?

Хитой ижтимоий тармоғи – Weibo’да жойланган расмларда кутилаётган смартфоннинг олд юзаси пастки қисмини намойиш этилган. Афтидан, бу маълумот ишончлига, суратдаги қурилма чиндан ҳам Samsung Galaxy S8’га ўхшаяпти.

Фотосуратларда гаджетнинг қайрилма дисплейи ва пастки қисмини кўришимиз мумкин. Улар Samsung Galaxy S7 Edge’никига жуда ўхшаш – пастки қисмида қулоқчин учун порт ва динамик тирқишчалари бор. Аммо у ерда янги турдаги USB Type-C порти бу смартфоннинг S7 Edge эмаслигини кўрсатади, чунки унда фақат Micro USB порти бор.

Экран смартфон олд қисмининг катта қисмини эгаллаган, аммо унинг пастида фақат энсизгина борт кўринади, афтидан, унда «Уйга» («Домой»/«Home») тугмачаси йўқ! Демак, бундан аввалроқ тарқалган – Samsung Galaxy S8’да бармоқ изи сканери орқа панелда жойлаштирилиши ҳақидаги хабар ростга ўхшаяпти.

Барча сирлари аён

Янги смартфоннинг тарқалаётган суратларидаги бу концепция расмий бўлмаса-да, ҳақиқийга жуда яқин. Тағин, бу маълумотларни @OnLeaks – мобил бизнеснинг анча нуфузли манбаларидан бири тарқатган.

Расмларда Samsung’нинг Galaxy S8 ва Galaxy S8 Plus моделлари намойиш этилмоқда. Уларда «Home» тугмачаси йўқ, экран олд юзани деярли тўлиқ қоплаган. Экраннинг тепасида кўз ёй пардаси сканери ва 8 мегапикселли олд камера жойлашган.

Смартфоннинг чап томонидан қурилмани ўчириш-ёқиш ҳамда овозни кўтариш/пасайтириш тугмачалари жой олган. Ўнг томонидаги қўшимча тугмача эса Samsung овозли ёрдамчисини ишга туширишга хизмат қилади, дея тахмин билдиришмоқда.

Орқа панели атрофида шиша панель, юқори қисмида 12 мегапикселли камера ва бармоқ изи сканери жойлашган.

Расмлардан хулоса қилинса, Galaxy S8 ўлчамлари 148,9 х 68 х 8 мм.га тенг бўлиши эҳтимоли юқори, бу эса 142,4 х 69,6 х 7,9 мм ўлчамли Galaxy S7 моделидан салгина катта, холос.

Galaxy S8 Plus моделининг 5,7 ёки 5,8 дюймли диагоналга эга экрани бўлса-да, ўлчамлари 159 х 74 х 8 мм.ни ташкил этади. Демак, у 150,9 х 72,6 х 7,7 мм ўлчамли Galaxy S7 Edge моделидан каттароқ, балки экрани диагонали 6,1 ёки 6,2 дюймга тенг бўлиши ҳам мумкин.

Қурилманинг бошқа хусусиятларига келсак: аккумулятор Galaxy S8’да 3250, Galaxy S8 Plus’да эса 3750 мА/с сиғимга эга. Ҳар иккаласида ҳам батарея ўтган йилгисидан каттароқ. Қолган характеристикалари олдинги сизиб чиққан хабарлардагидек: Snapdragon 835 ёки Exynos 8895 (ҳудудга қараб) процессори ва 4 / 6 ГБ тезкор хотираси мавжуд.

Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди, аммо мазкур янги смартфонларнинг ҳақиқий хусусиятларини расмий тақдимот бўлгачгина аниқ билиб оламиз энди. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлиш учун ҳамиша биз билан қолинг!