Samsung Galaxy S8’нинг «жонли» суратлари тарқалди

  •   DiMaX
  •  1201
  •  22.02.2017 12:01

Samsung Galaxy S8’нинг «жонли» суратлари тарқалди

Ice Universe инсайдери  ҳали тақдим этилмаган Samsung флагмани суратларини Twitter’да эълон қилди. Тасвирларда Samsung Galaxy S8 смартфонини ҳар томондан томоша қилиш мумкин, деб ёзади Дарё нашри.

Дастлаб Samsung Galaxy S8 MWC 2017 конференциясида тақдим этилиши кутилган эди, аммо Galaxy Note 7 смартфонлари қайтариб олиниши туфайли, компания ўз режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди. Энди флагман смартфон мартда тақдим этилиши тахмин қилинмоқда.

Янги суратлар Samsung Galaxy S8 «Уйга» тугмасидан холи бўлишини тасдиқлади. Қарийб бутун олд панелни экран эгаллайди. Қулоқчин улашга мўлжалланган 3,5 миллиметрлик тирқишни конструкциядан олиб ташлашмади.

Экран тепасида нафақат олд камера ва динамик, балки кўз рангдор пардаси сканери ҳам жойлашиши тахмин этилмоқда. Яна бир элементнинг эса функцияси ноаниқ бўлиб турибди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.