Samsung Galaxy S8’нинг техник жиҳатлари маълум бўлди

Samsung Galaxy S8’нинг техник жиҳатлари маълум бўлди

Samsung Galaxy S8+ техник жиҳатлари маълум бўлдм

Америкалик таниқли журналист, турли маълумотларни аввалдан ошкор қилишда маълум ва машҳур таҳлилчи Эван Нельсон Бласс (Evan Nelson Blass) ўзининг твиттердаги саҳифасида Samsung Electronics’нинг Galaxy S8+ флагманига оид маълумотларни эълон қилди.

Суратда кўриб турганингиздек, Samsung Galaxy S8+ смартфони алоқанинг 4G/LTE тармоғида ишлайди. Унинг экрани 6,2 дюймли бўлиб, Super AMOLED матрицали дисплейга эга бўлади. Экран атрофи қайрилма шаклда бўлиб, унинг пикселлар сиғими Quad HD+ бўлади.

Samsung Galaxy S8+ девайсидаги бош камера 2 та 12 МП сиғимли Dual Pixel функцияси ўрнатилган объективлардан иборат. Олд камера эса 8 МП. Смартфон корпуси чанг ва сув таъсирига бардошли (IP68 сертификати) бўлади. Олд панелдаги камера кўзнинг рангдор пардасини сканер қилишга мўлжалланган биометрик идентификация тизими билан таъминланади.

Samsung Galaxy S8+ Snapdragon 835 (2,45 ГГц частота тезлигида ишлайдиган 8 та ядроли Kryo 280, Adreno 540 видеокарта ва X16 LTE модеми).  Гаджет 4 Гб тезкор хотира, 64 Гб доимий ички хотирага ва microSD хотирани кенгайтириш тизимига эга бўлади. Смартфонни симсиз қувватлаш ва AKG компаниясининг симсиз аудио қулоқчинлари орқали мусиқа тинглаш мумкин бўлади. Унда хавфсизликни таъминлайдиган, электрон тўловни амалга ошириш умкин бўлган тизимлар ўрнатилади.

Смартфон жорий йилнинг 29 март куни бир вақтнинг ўзида АҚШ ва Европада тақдим этилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!