Samsung Galaxy S8/S8+ ҳамда Note 8 эгаларига ажойиб хушхабар бор!

  •   DiMaX
  •  3359
  •  10.11.2018 08:45

Samsung Galaxy S8/S8+ ҳамда Note 8 эгаларига ажойиб хушхабар бор!

Куни кеча кореялик етакчи смартфонсоз ўз мобил қурилмалари учун янги – Samsung One UI график қобиғини намойиш этди. Унга асосланган прошивка айни дамдаги флагманлар – Galaxy S9, Galaxy S9+ ва Galaxy Note 9 моделларига ҳам чиқарилиши ушбу тадбирда таъкидланган.

ЎҚИНГ: Samsung янги – One UI график қобиғини чиқарди, лекин уям ҳамма учун эмас... (+«жонли» видеолар)

Samsung Developer Conference анжуманида Samsung One UI дастурий таъминоти ўтган йилги флагманлар ва бошқа моделларга тақдим этилмаслиги таъкидланди. Бироқ энди компания вакиллари ушбу маълумотни инкор этишди.

Гапнинг қисқаси, Samsung компанияси Хитой бўлими раҳбарининг маълум қилишича, Galaxy S8, Galaxy S8+ ҳамда Galaxy Note 8 учун ҳам Android 9 Pie талқини асосидаги One UI график қобиғи чиқарилар экан. Бу ҳақда таниқли инсайдер Ice Universe ўзининг Twitter-аккаунти орқали хабар берган:

Компания ўз смартфонларига Samsung One UI прошивкаси қачон тарқатилишини аниқ айтмаган. Маълумотларга кўра, уни 2019 йилнинг биринчи чорагида тақдим этади.

Айни дамгача савдога чиққан кўплаб моделлардаги бошқа Samsung смартфонларини 899 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн буюртма билан харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!