Samsung Galaxy S9'нинг илк рендер-суратлари тарқалди

Samsung Galaxy S9'нинг илк рендер-суратлари тарқалди

Жанубий кореялик Samsung 2018 йилда тақдим қилиш учун тайёрлаётган Galaxy S9 жиҳатларига кўра Apple флагманларини ортда қолдириши ҳозирданоқ тахмин қилинмоқда.

Phone Arena нашри томонидан интернет тармоғида келажак смартфонининг илк рендер-суратлари аниқланди. Уларда Samsung Galaxy S9 туркумига мансуб девайслар акс этган. Уларда қуйи ва юқори талқинлар тасвирланган. Мазкур гаджетлар бозорда iPhone X флагманига қарши курашадилар.

2018 йилнинг баҳорида тақдим қилинадиган "ақлли телефон"лар янада юпқа ромли экранлар билан таъминланади. Олд панел остки қисмидаги қора ҳошия эса деярли сезилмаяпти. Буни қуйидаги суратда кўришимиз мумкин.

Энг қизиғи, бу гаджетларнинг олд панелининг пастки қисмида бармоқ изи сканери учун ўйиқ йўқ. Эҳтимол, ишлаб чиқарувчи бундай экранларни Note туркумининг янги моделида тақдим қилиши мумкин.

Девайс экрани учун AMOLED Infinity-дисплейларининг танланиш эҳтимоли юқори. Уларнинг пиксел сиғими 1440х2960 ёки QHD+ бўлиши кутилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!