Samsung Galaxy смартфонларига кастом прошивкани қандай ўрнатамиз?

  •   Saroy
  •  730
  •  19.05.2018 12:33

Samsung Galaxy смартфонларига кастом прошивкани қандай ўрнатамиз?

Агар смартфонингиз ёки планшетингизга  кастом прошивка ўрнатмоқчи бўлсангиз ушбу йўриқнома билан яхшилаб танишиб олинг. Шунда Android’да ишлайдиган Samsung Galaxy Note 4, Note 5, Galaxy Tab, Galaxy S6, A5 ва бошқа смартфон ёки  планшетларга кастом прошивкани қийналмасдан ўрната олади.

Кутганингиздек, сиз аввал такомиллаштирилган рекавери ўрнатиб олишингиз керак. Йўриқномага эътибор қилсангиз бу ишни амалга ошириш умуман қийинчилик туғдирмайди.

Демак, қурилмангизга TWRP-рекавери ўрнатдингиз, энди прошивкани бошласак бўлади. Аммо шу нарсага ишонч ҳосил қилингки, қурилма хотирасидаги барча муҳим маълумотлар хавфсиз жойга ўтказилган бўлиши керак. Телефондаги жараён тугагандан кейин барча алоқалар, хабар ва қўнғироқлар рўйхати ўчиб кетади. Шу боис жорий прошивкадан захира нусха қилиб қўйишингиз керак.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy қурилмасида бошланғич прошивкани тиклаш мумкинми?

  1. Смартфонингиз 70 фоиздан юқори қувватланган бўлиши керак (прошивка қилиниши олдидан тўлиқ қувватланган бўлса ҳам яхши бўлади).
  2. Шундай қилиб, сиз zip-архив форматидаги смартфон моделига керакли прошивкани топдингиз ва юкладингиз ҳамда уни SD-картага ёки қурилманинг ички хотирасига жойлаб олдингиз. Бу амални ҳали бажармаган бўлсангиз, тезда бажаринг. Агар прошивка учун Gapps (Google Apps) керак бўлса, у прошивка саҳифасида кўрсатилган бўлиши керак.
  3. 95 фоиз прошивкаларнинг Google Apps’и бўлади. Бироқ, масалан, CyanogenMOD ва AOSP ҳам бўлиши мумкин, уларга Gapps’ни алоҳида қўйиш керак бўлади. Шу боис уларни керак бўлса кўчириб олиб смартфонга юклаймиз, худди бунгача прошивка файллари билан қилинганидек. Бирок, ҳатто прошивка учун Gapps керак бўлган тақдирда ҳам уни ўрнатмадингиз –қўрқинчли томони йўқ, шнчаки сизда Google’нинг иловаси бўлади. Истаган вақтда Gapps’ни алоҳида ўрнатишингиз мумкин, шу боис хавотир олишга ҳожат йўқ.
  4. Энди Recovery режимига ўтамиз. Бунинг учун аппаратни тўлиқ ўчирамиз, сўнгра “Громкости вверх”, “Домой” ва “Питание” тугмаларини босган ҳолда ушлаб турамиз. Экранда лого пайдо бўлгандан кейин тугмани қўйиб юборинг. (Агар қурилмангизда “Домой” тугмаси бўлмаса, унда юқорида қайд этилган ҳаракатларни усиз ҳам амалга ошираверинг). Шундан кейин рекаверига етиб келасиз. У шундай бўлади: Сиз TWRP асосий экранида турган бўлсангиз, янги прошивка ўрнатаётганингизда олдингисини ўчириб юбориш учун “Wipe” менюсига ўтинг. Сўнгра “Advanced Wipe”ни босамиз ва “Dalvik Cache”, “System”, “Data”, “Cache” қаршисига белги қўямиз. Агар  “Internal Storage”ни ҳам танласангиз, у ҳолда гаджетнинг ички хотирасини форматлаштиринг (агар “Micro SD Сard” бўлса, унда флешкани). Аммо, танланган бўлимни ўчириб ташлаш учун экраннинг пасида турган ползункани чапдан ўнгга олиб ўтишимиз керак. Жараённинг тугашини кутамиз.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy’да қайта тикланиш режимига (Recovery Mode) қандай кириш мумкин?

Асосий экранга ўтамиз ва “Install” пунктини танлаймиз. Кейин манзил бўйича  прошивка файли жойлашган жойни қидирамиз ва танлаш учун уни босамиз. Танланган дастур таъминотини ўрнатиш жараёнини бошлаш учун экранда пайдо бўлган ползункани чапдан  ўнгга олиб ўтамиз. Бир неча дақиқадан кейин муваффақият билан  ўрнатилганлиги ҳақида хабарни кўрасиз. Агар сизга Gapps’ни ўрнатиш керак бўлмаса,  “Reboot Now” тугмасини босамиз, кейинги пунктни ўтказиб юборамиз ва 12 пунктга ўтамиз. Агар Gapps керак бўлса, у ҳолда "Назад" ва "Home" стрелкасини босамиз ва йўриқнома бўйича ҳаракатни давом эттирамиз. Агар прошивка учун Gapps керак бўлса, унда 7, 8 ва 9 пунктини такрорланг, фақат прошивкали ZIP-файл ўрнига Gapps файлни танланг, одатда улар шундай ва gapps.zip, деб аталади. Уни ўрнатиб олганимиздан кейин “Reboot Now” тугмасини босамиз . Тайёр! Samsung Galaxy қайта юкланади.

Шуни ҳам билиб қўйишингиз керакки, қурилмани биринчи бор юклаш ҳар доим одатдагидан кўпроқ вақт давом этади. Шу вақт мобайнида қўз олдингизда бир хил тасвирлар ёки анимация кўриниб тураверади ва сиз  смартфоним қотиб қолди ёки юкланмаяпти, деб ўйлайсиз. Хавотир олманг, шунчаки бироз кутинг (одатда 3-5 минут, баъзи ҳолларда яна ҳам кўпроқ). Сўнгра  қурилмангизни дастлабки созлашни  якунлаш қолади, халос.