Samsung Galaxy сотиб олинг ва 129 фунт турувчи қулоқчинларга бепул эга бўлинг!

Samsung Galaxy сотиб олинг ва 129 фунт турувчи қулоқчинларга бепул эга бўлинг!

Samsung бир қатор Galaxy смартфонларини харид қилган мижозларга AKG компаниясининг Y500 симсиз қулоқчинларини бепул тақдим қилаётганини маълум қилди.

AKG Y500 қулоқчини 129 фунт атрофида турувчи қулоқ устидан тақилувчи Bluetooth'ли қулоқчин ҳисобланади. Samsung'нинг бу ҳаракати бир қатор смартфонлари савдосини кучайтиришга қаратилган.

Galaxy A50, A70, A80 ва S10e девайсларига ушбу қулоқчин қўшиб берилади. Афсуски, акция фақат Буюк Британияда амал қилади.

Samsung Newsroom UK сайтидаги пресс-релизда акция 21 августда бошлангани ҳақида ёзилган. Бироқ бу янгилик ҳақида энди эшитяпмиз. Сайтда яна ёзилишича, текин қулоқчинлар топшириш муддати 19 сентябргача давом этади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A90 5G ҳақида янги маълумотлар билан танишинг!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!