Samsung Galaxy Tab S3’нинг тақдимоти бўлиб ўтди

Samsung Galaxy Tab S3’нинг тақдимоти бўлиб ўтди

Жаҳон Мобиль Конгресси доирасида Samsung компанияси янги технологияларига бағишлаб тақдимот ўтказди. Унда Galaxy S8 ва S8 Plus 29 март куни тақдим этилиши маълум қилинди. Баъзи манбааларда унинг апрель ўрталаридан сотувга чиқиши хабар қилинмоқда.

Аммо, ушбу кўргазма ҳам кореялик ишлаб чиқарувчининг янгиликларига бой бўлди. Жумладан, Samsung Galaxy Tab S3 планшети кўпчиликка манзур бўлди.

Аввалги планшетлардан фарқли равишда, Samsung Galaxy Tab S3 корпуси шиша хомашёсидан тайёрланган. У юқори сифатли графика ва функцияларни қўллаб-қувватлайдиган Vulkan API технологияси билан таъминланган. Game Launcher функцияси эса ўйинлар созламаларини янада осонлаштиради.

Планшет HDR видеоларни ўқишга мўлжалланган. Galaxy Tab S3’да AKG технологиясига ихтисослашган 4 та динамик мавжуд.

Galaxy Tab S3 компаниянинг Samsung Flow технологиясини ҳам қўллаб-қувватлайди. Яъни, унинг тизимига кириш учун биометрик текширувдан ўтиш керак бўлади. Қолаверса, Samsung Flow тизими планшетни бошқа қурилмалар билан симсиз улайди. Унинг ёрдамида фойдаланувчи ўзининг бошқа қурилмаларига келган огоҳлантириш хабарномаларини ҳам кўра олади.

Samsung, шунингдек S Pen стилусини ҳам янгилади. Энди у планшет корпусига магнит ёрдамида бирикиб туради. Янги S Pen’нинг сезгирлиги оширилиб, уч қисми ўзгарган. Шу билан бирга, унинг оддий қаламга ўхшаш дизайндаги талқинин ҳам чиқариш режа қилинган.

Galaxy Tab S3 учун махсус клавиатура ҳам ишлаб чиқарилган. Уни девайсга махсус порт орқали улаш мумкин.


Galaxy Tab S3’нинг техник жиҳатлари:

Операцион тизим: Android 7.0 базасидаги Grace UX
Экран: Super AMOLED, 9.7 дюймли, 2048×1536
Процессор: Qualcomm Snapdragon 820
Оператив хотира: 4 ГБ
Доимий хотира: 32 ГБ, microSD 256 ГБ.гача
Бош камера: 13 МП, LED-фоточақноқ
Олд камера: 5 Мп
Мобиль алоқа: nano-SIM, 2G/3G/LTE
Симсиз уланиш: Wi-Fi 802.11a/b/g/n/ac, Bluetooth 4.2, GPS
Бармоқ излари сканери: олд панелида
Порт: USB Type-C
3.5 мм аудио коннектор: мавжуд
Аккумулятор: 6000 мА соат, тезкор қувватлаш тизими
Сувдан ҳимоялаш: йўқ
Ўлчамлари: 261,2 x 179,1 x 8,9 мм
Вазни: 429 грамм (Wi-Fi) /434грамм (LTE)
Баҳоси: тахминан $499 доллар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!